Забур 65:1–13

  • Аллоҳ ерга ғамхўрлик қилади

    • «Ибодатларни Эшитгувчи» (2)

    • Сен танлаган киши бахтли (4)

    • Худонинг мўл-кўл ҳиммати (11)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. Қўшиқ. 65  Эй, Сиондаги Худо, Сен мақтовга лойиқсан+.Сенга берган ваъдаларимиз устидан чиқамиз+.  2  Эй, ибодатларни Эшитгувчи, ҳар турли инсонлар ҳузурингга келади+.  3  Хатоларим бошимдан ошиб кетди+,Бироқ Сен уларни кечирасан+.  4  Ҳовлиларингда яшаши учун танлаб+,Ўзингга яқинлаштирган инсон бахтлидир. Биз муқаддас маъбадингдаги*+,Уйингдаги неъматлардан баҳраманд бўламиз+.  5  Маҳобатли одил ишларинг ила бизга жавоб берасан+,Эй, нажоткор Тангри,Сен ер юзининг ҳар томонида+,Узоқ денгизларда яшовчиларнинг умидисан.  6  Ўз қудратинг билан тоғларни мустаҳкам ўрнатгансан,Сен куч-қудратга буркангансан+.  7  Қутурган денгизларнию+ уларнинг тўлқинларини,Халқларнинг тўс-тўполонини+ тинчитасан.  8  Узоқ ўлкаларда яшовчилар аломатларингни кўриб ҳайратдан лол қолади+,Кунчиқардан кунботарга қадар яшовчилар шод бўлиб қўшиқ айтади.  9  Сен ер учун қайғурасан,Уни серҳосил ва унумдор қиласан+, Дарёларни сувга тўлдирасан,Одамларни дон-дун билан таъминлайсан+.Шу тариқа ерни унумдор қиласан. 10  Эгатларини сувга қондириб, шудгор қилинган ерни текислайсан.Ёмғир ёғдириб уни юмшатасан, униб-ўсишига барака берасан+. 11  Ҳимматинг ила йилнинг бошига тож кийдирасан,Юрган изларингдан файзу барака оқади+. 12  Даштда серсув ўтлоқзорлар мўл бўлади+,Тепаликлар қувончга бурканади+. 13  Яйловлар қўй-эчкиларга лиқ тўлган,Ғалла гиламдек водийларга тўшаб қўйилган+. Улар шодланиб ҳайқиради, ҳа қўшиқ айтади+.

Изоҳлар