Забур 66:1–20
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Қўшиқ. Сано.
66 Эй, бутун ер юзи, шодланинг ва Аллоҳни тараннум этинг+.
2 Унинг улуғвор исмини мадҳ этиб куйланг.
Унинг мадҳини кўкларга кўтаринг+.
3 Худога айтинг: «Нақадар маҳобатли Сенинг ишларинг!+
Қудратинг буюклигиданДушманларинг олдингда тиз чўкади+.
4 Ер юзидаги барча одамлар Сенга сажда қилади+,Улар Сенга мадҳлар куйлайди,Исмингни тараннум этади»+. (Села)
5 Келинг, Аллоҳнинг ишларини кўринг.
Одамлар учун қилган ишлари ҳайратга солади+.
6 У денгизни қуруқ ерга айлантирди+,Улар дарёдан яёв ўтишди+.
Ўша ерда Унинг ишини кўриб шод бўлганмиз+.
7 У қудрати ила абадий ҳукмронлик қилади+,
Нигоҳи билан халқларни кузатиб туради+.
Ўжар кимсалар юксалишига йўл қўймайди+. (Села)
8 Эй халқлар, Тангримизга олқишлар айтинг+,Овозингиз борича Уни мадҳ этинг!
9 У ҳаётимизни сақлайди+,Оёғимиз қоқилиб кетишига йўл қўймайди+.
10 Эй Худо, Сен бизни текширдинг+,Кумуш тозалагандай, бизни тозаладинг.
11 Сен бизни тўрга илинтирдинг,Устимизга оғир юк ортдинг.
12 Ўткинчи инсон бизни босиб ўтишига йўл қўйдинг,Оловдан, сувдан кечиб ўтдик,Сўнг бизни хавфсиз жойга олиб келдинг.
13 Бутунлай куйдириладиган қурбонликлар билан уйингга келаман+,Сенга берган ваъдаларимни бажараман+.
14 Ўз тилим билан бу ваъдаларни берганман+,Оғир аҳволга тушганимда ўз оғзим билан айтганман.
15 Бўрдоқиларни куйдириб қурбон қиламан,Қурбонликка келтириладиган қўчқорларни Сенга атаб куйдириб тутатаман.
Буқалар билан бирга такаларни Сенга назр қиламан. (Села)
16 Эй, Аллоҳдан қўрқадиганлар, барингиз келиб, тингланг,У мен учун нима қилганини сизга айтиб бераман+.
17 Мен Уни оғзим билан чақирдим,Тилим билан Унга ҳамду сано айтдим.
18 Агар юрагимда ёмонлик бўлганида эди,Яҳова мени эшитмаган бўларди+.
19 Аллоҳ мени эшитди+,У ибодатимни ижобат қилди+.
20 Меҳр-садоқатини мендан дариғ тутмаган,Ибодатимни рад этмаган Тангрига олқишлар бўлсин!