Забур 67:1–7

  • «Бутун ер юзидаги одамлар Аллоҳдан қўрқади»

    • Тангрининг йўли маълум бўлади (2)

    • «Барча халқлар Сени мадҳ этсин» (3,5)

    • «Худойимиз бизни баракали қилади» (6, 7)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Торли асбоблар жўрлигида. Сано. Қўшиқ. 67  Тангри бизга илтифот кўрсатиб, барака беради,Ўз ҳимматини намоён этади+. (Села)  2  Токи Сенинг йўлинг бутун ер юзи бўйлаб маълум бўлсин+,Нажот бериш учун қилган ишларинг халқлар орасида аён бўлсин+.  3  Эй Худо, халқлар Сени мадҳ этсин,Барча халқлар Сени мадҳ этсин.  4  Миллатлар севинсин, хурсанд бўлиб ҳайқирсин+,Чунки Сен халқларни адолат билан ҳукм қиласан+. Ер юзидаги миллатларга Сен йўлбошчилик қиласан. (Села)  5  Эй Тангри, халқлар Сени мадҳ этсин,Барча халқлар Сени мадҳ этсин.  6  Замин ўз ҳосилини беради+,Худо, бизнинг Худойимиз бизни баракали қилади+.  7  Аллоҳ бизга файзу барака ёғдиради,Бутун ер юзидаги одамлар Ундан қўрқади+.

Изоҳлар