Забур 74:1–23

  • Халқини унутмаслиги ҳақида ибодат

    • Худо нажот берганини эслаш (12–17)

    • Ғанимнинг мазах қилганини ёдга ол (18)

Маскил*. Осиф саноси+. 74  Эй Худойим, нега бизни бутунлай рад этдинг?+ Нега яйловингдаги Ўз сурувингга ғазабинг аланга олди?+  2  Қадимда Ўзинг танлаган халқни+,Мулк сифатида қутқариб олган халқни ёдга ол+. Ўзинг яшаган Сион тоғини эсла+.  3  Азалий харобалар томон қадам бос+. Муқаддас маскандаги бор нарсани душман хароб қилди+.  4  Сенга топинадиган ерда ёвларинг ҳайқириғи янграяпти+. У ерга улар ўз рамзларини ўрнатиб қўйди.  5  Улар қалин ўрмонни кесишга болта кўтарган одамга ўхшайди.  6  Улар маъбаднинг* ўймакор безакларини+ болтаю темир асбоблар билан бузди.  7  Улар муқаддас масканингга ўт қўйиб юборди+. Исминг билан аталган муқаддас чодирни яксон қилиб, булғади.  8  Улар ҳам, зурриёти ҳам ўз кўнглида: «Худога топинадиган жойларнинг барига ўт қўямиз»,— деди.  9  Биз кўрадиган белгилар қолмади,Бирорта пайғамбар ҳам қолмади.Орамиздан ҳеч ким бу қанча давом этишини билмайди. 10  Эй Худо, қачонгача душманлар Сени масхара қилади?+ Ёв исмингни тоабад оёғости қиладими?+ 11  Нега қўлингни, ўнг қўлингни ишга солмаяпсан?+ Қўлингни қўлтиғингдан чиқариб, уларни йўқ қил. 12  Аммо ер юзида буюк нажот ишларини қилувчи Худо,Менинг азалий Подшоҳимдир+. 13  Сен қудратинг ила денгизни тўлқинлантирдинг+,Денгиз махлуқларининг бошларини сувда эзиб ташладинг. 14  Тимсоҳнинг* бошини янчиб,Чўлда яшовчиларга емиш қилиб бердинг. 15  Сен булоқлару сойларнинг кўзини очиб юбординг+,Оқар дарёларни эса қуритдинг+. 16  Кун билан тунни яратган Сенсан, Ёруғлик* билан қуёшни ҳам Сен бунёд этгансан+. 17  Ернинг чегараларини Сен ўрнатгансан+,Ёз ва қиш мавсумларини ҳам белгилаган Сенсан+. 18  Эй Яҳова, ғаним Сени мазах қилганини,Нодонлар исмингни оёғости қилганини эсла+. 19  Ғурракнинг жонини йиртқич ҳайвонларга берма. Мазлум халқингни тоабад унутма. 20  Биз билан қилган аҳдингни эсла,Зеро, ернинг қоронғи жойлари зўравонлик маконига айланди. 21  Жабрдийданинг кўнгли чўкмасин+,Бечора ва камбағал одам исмингни шарафласин+. 22  Қўзғал, эй Тангрим, адолат ўрнат, Нодон кун бўйи исмингни мазах қилганини эсла+. 23  Ёвларинг айтган гапларини унутма. Ахир Сенга қарши чиқаётганлар ғала-ғовури кучайиб боряпти.

Изоҳлар

Ибр. левиатан. Луғатга қ.
Ёки «Ёриткич».