Забур 75:1–10
-
Аллоҳ адолат ила ҳукм қилади
-
Ёвузлар Яҳованинг косасидан ичади (8)
-
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. «Мени хароб қилма». Осиф саноси+. Қўшиқ.
75 Сенга шукроналар айтамиз, эй Худо, шукроналар айтамиз,Сен биз билан биргасан+.Халқ Сенинг мўъжизаларингни эълон этади.
2 Аллоҳ шундай демоқда: «Ҳукм қилиш вақтини белгилагач,Ҳаққоният ила ҳукм қиламан.
3 Ер ва унда яшовчилар титрай бошлаганда,Унинг устунларини маҳкам қилган Менман». (Села)
4 Мен мақтанчоққа: «Мақтанма»,— деб айтдим.
Ёвузга эса бундай дедим: «Кучлиман деб керилма.
5 Жуда кучлиман, деб мақтанма,Кеккайиб ҳам гапирма.
6 Зеро, юксалиш на шарқдан, на ғарбдан,На жанубдан келади.
7 Худо Ҳакамдир+.
У бирини камситиб, бошқасини юксалтиради+.
8 Чунки коса Яҳованинг қўлидадир+.Коса кўпириб турган ўткир шаробга тўладир.
У шаробни қуяди.Барча ёвузлар эса уни бир томчи ҳам қолдирмай ичади»+.
9 Мен бўлсам, буни абадий эълон этаман,Ёқубнинг Худосини мадҳ этиб куйлайман.
10 Боиси, У: «Ёвузларни бор кучидан* айираман,Одилларнинг кучига куч қўшаман»,— деб айтди.
Изоҳлар
^ Сўзма-сўз «мугузларидан».