Забур 88:1–18

  • Ўлимдан асраш ҳақида ибодат

    • «Ҳаётим мозор ёқасида турибди» (3)

    • Ҳар тонг Сенга ибодат қиламан (13)

Қўшиқ. Кўрах ўғиллари саноси+. Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Махалат* услубида навбатма-навбат куйлаш учун. Зераҳий Хаманнинг маскили*+. 88  Эй Яҳова, менинг нажоткор Тангрим+,Кун бўйи Сенга ёлвораман,Кечаси ҳам ҳузурингда илтижо қиламан+.  2  Ибодатим Сенга етиб борсин+,Ёрдам сўраб қилган нолаларимга қулоқ сол+.  3  Зеро, мусибатлар дастидан жонимдан тўйиб кетдим+,Ҳаётим мозор* ёқасида турибди+.  4  Мен бир оёғи гўрда турганлар қаторидаман+,Тинка-мадорим қолмади+.  5  Ўликлар орасида қолдирилган одамдай,Қабрда ётган мурдадайман.Сен бошқа эсга олмайдиган,Ёрдамингдан бебаҳра бўлган инсон кабиман.  6  Сен мени чуқур ўрага,Қоронғи жойга, тубсиз чоҳга туширдинг.  7  Қаҳринг устимдан зилдай босиб турибди+,Ҳалокатли тўлқинларинг домида қолдим. (Села)  8  Танишларимни мендан узоқлаштирдинг+,Мени уларга жирканч қилиб қўйдинг. Мен қопқонга тушиб, чиқа олмай қолдим.  9  Қайғу-алам чекканимдан кўзларим хиралашди+, Кун бўйи Сенга ёлвораман, эй Яҳова+.Қўлларимни кўтариб ибодат қиламан. 10  Ўликларга мўъжиза кўрсатган бўлармидинг? Марҳумлар туриб Сенга ҳамду сано айта олармиди?+ (Села) 11  Севгинг* қабрда,Содиқлигинг қаро ерда* эълон қилинармиди? 12  Мўъжизаларинг зулматда,Адолатинг унутилганлар диёрида маълум бўлармиди?+ 13  Аммо ёрдам сўраб Сенга нола қилавераман, эй Яҳова+,Ҳар тонг ибодатларим ҳузурингга етиб боради+. 14  Эй Яҳова, наҳотки мендан воз кечган бўлсанг?+ Нега мендан юзингни яширяпсан?+ 15  Ёшлигимдан жабр-зулм чекиб,Ўлим ёқасида юраман+.Сен йўл қўйган даҳшатли нарсалар дастидан ҳолдан тойдим. 16  Оташин ғазабингга дучор бўлдим+,Ваҳималаринг мени барбод қилди. 17  Улар кун бўйи мени сув каби қуршаб туради,Ҳар томондан* менга ҳужум қилади. 18  Ёру дўстларимдан мени айирдинг+,Зулмат ҳамроҳимга айланди.

Изоҳлар

Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Ёки «Меҳр-садоқатинг».
Сўзма-сўз «ҳалокат жойида». Ибр. Абаддўн. Луғатга қ.
Бошқа вариант «Ҳаммаси бирданига».