Забур 89:1–52

  • Яҳованинг меҳр-садоқати тўғрисида куйлаш

    • Довуд билан қилинган аҳд (3)

    • Довуднинг зурриёти (4)

    • Худонинг мойлангани Уни: «Ота»,— деб чақиради (26)

    • Довуд билан қилинган аҳд ўзгармасдир (34–37)

    • Инсон қабрдан қоча олмайди (48)

Маскил*. Зераҳий Этханнинг саноси+. 89  Мен Яҳованинг севгиси* ҳақида абадий куйлайман. Тилим барча авлодларга вафодорлигингни эълон этади.  2  Мен: «Севгинг* тоабад туради+,Садоқатингни самоларда мустаҳкам ўрнатгансан»,— деб айтдим.  3  Сен шундай дединг: «Мен Ўзим танлаган хизматкорим Довуд билан аҳдлашдим+,Унга онт ичиб+, дедим:  4  “Зурриётингни*+ тоабад сақлаб қоламан,Тахтингни авлодлар оша барқарор қиламан”»+. (Села)  5  Эй Яҳова, осмон ажойиб ишларингни,Ҳа, муқаддас зотлар жамоати садоқатингни мақтайди.  6  Зеро, самода Яҳовага ким тенг кела олади?+ Худо ўғиллари*+ орасида Яҳовага ўхшаш ким бор?  7  Муқаддас зотлар йиғинида Аллоҳга эҳтиром кўрсатилади+.Улар орасида У ҳайбатли ва маҳобатлидир+.  8  Эй, Қўшинлар Сарвари Яҳова,Эй Яҳ*, Сен каби қудратли ким бор?+ Сен ҳамиша садоқатни намоён этасан+.  9  Мавж урган денгизни Сен назорат қиласан+.Тўлқинлари кўтарилганда, уларни Сен тинчитасан+. 10  Сен Раҳобни*+ одамни қатл қилгандай янчиб ташладинг+. Қудратли қўлинг ила душманларингни тумтарақай қилдинг+. 11  Осмон ҳам, ер ҳам Сеники+,Ер юзи ва ундаги барча нарсани+ Сен бунёд этгансан. 12  Шимол билан жанубни Сен яратгансан,Товур+ ва Хермон тоғлари+ қувонч ила исмингни мадҳ этади. 13  Билагинг кучли+,Қўлинг бақувватдир+.Ўнг қўлинг юқорига кўтарилган+. 14  Одиллик ва ҳаққоният тахтинг пойдеворидир+,Меҳр-садоқат билан вафо доим ҳузурингдадир+. 15  Сенга қувонч ила ҳамду сано айтадиган халқ бахтиёрдир+. Эй Яҳова, улар юзингдан таралаётган нур остида юради. 16  Исминг ила улар кун бўйи севинади,Адолатинг орқали юксалади. 17  Чунки уларнинг шуҳрати ва қуввати Сенсан+,Сенинг марҳаматинг ила кучимиз ошади*+. 18  Зеро, қалқонимиз Яҳовага,Шоҳимиз Исроилнинг Муқаддас Худосига тегишли+. 19  Ўшанда садоқатли кишиларингга ваҳий орқали шундай дединг: «Бақувватга куч ато этдим+,Халқ орасидан танлаб олинганни юксалтирдим+. 20  Хизматкорим Довудни топиб+,Муқаддас мой ила уни мойладим+. 21  Қўлим билан уни қувватлайман+,Билагим билан куч бахш этаман. 22  Ҳеч бир душман унга солиқ сола олмайди,Ноҳақ киши зулм ўтказа олмайди+. 23  Унинг олдида ғанимларини парчалаб ташлайман+,Ундан нафратланадиганларни нобуд қиламан+. 24  Вафоим ва меҳр-садоқатим унга ёр бўлади+,Исмим орқали қудрати ошади. 25  Денгиз ҳамда дарёлар устиданУнга ҳокимият ато этаман+. 26  У мени: “Сен менинг Отамсан,Тангрим ва нажотим Қоясисан”+,— дея чақиради. 27  Мен уни тўнғичим қилиб+,Ер юзи шоҳларидан юқори қўяман+. 28  Унга тоабад меҳр-садоқатимни кўрсатаман+.У билан қилган аҳдим асло бузилмайди+. 29  Зурриётини тоабад сақлаб қоламан,Тахти осмон тургунча туради+. 30  Борди-ю, ўғиллари қонунимдан юз ўгириб,Қоидаларимга риоя этмаса, 31  Фармонларимни бажармай,Амрларимга амал қилмаса, 32  Итоатсизлиги учун хивич билан+,Айби учун қамчи билан жазолайман. 33  Аммо уни ҳеч қачон меҳр-садоқатимдан айирмайман+.Берган ваъдамга хиёнат қилмайман. 34  Қилган аҳдимни бузмайман+,Берган сўзимдан қайтмайман+. 35  Муқаддаслигим ҳаққи қатъий қасам ичдим,Довудга ёлғон гапирмайман+. 36  Унинг зурриёти умрбод қолади+,Тахти ҳузуримда қуёш тургунча туради+. 37  Самодаги содиқ шоҳид ой каби,Тахти тоабад маҳкам туради». (Села) 38  Энди бўлса, Ўзинг ундан юз ўгириб, воз кечдинг+.Мойланганингдан ғоят ғазабландинг. 39  Хизматкоринг билан қилган аҳдингдан қайтдинг,Бошидаги тожини ерга улоқтириб булғадинг. 40  Барча тош деворларини қулатиб,Истеҳкомларини вайрон қилдинг. 41  Йўл-йўлакай ўтиб кетаётганлар уни таламоқда,Қўни-қўшнилари мазах қилмоқда+. 42  Ёвларига ғалаба ато этдинг+,Душманларини шод-хуррам қилдинг. 43  Унинг қиличини ўзига душман қилдинг,Жангда уни қўллаб-қувватламадинг. 44  Улуғворлигига чек қўйиб,Тахтини ер билан битта қилдинг. 45  Ёшлик кунларини қисқартирдинг,Юзини шувут қилдинг. (Села) 46  Эй Яҳова, қачонгача биздан юзингни яширасан? Абадийми?+ Қачонгача ғазабинг оташ бўлиб ёнади? 47  Умрим нақадар қисқа эканини ёдга ол!+ Наҳотки барча инсонларни бекорга яратган бўлсанг?! 48  Одам ўлим юзини кўрмай яшай оладими?+ Жонини мозор* чангалидан қутқара оладими? (Села) 49  Эй Яҳова, садоқатинг ила Довудга ичган онтинг,Севги* ила қилган ишларинг қаерда қолди?+ 50  Эй Яҳова, хизматкорларинг кулгига қолганини,Барча халқларнинг мазахларига чидашга мажбур эканимни ёдга ол. 51  Эй Яҳова, душманларинг қандай таҳқирлаганини,Мойланганинг қўйган ҳар бир қадамни ҳақорат қилганини эсла. 52  Яҳовага абадий мақтовлар ёғилсин. Омин, омин.*+

Изоҳлар

Ёки «меҳр-садоқати».
Ёки «Меҳр-садоқатинг».
Сўзма-сўз «Уруғингни».
Ёки «Фаришталар».
Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.
Эҳтимол, Миср ёки унинг фиръавни.
Сўзма-сўз «мугузимиз юксалади».
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Ёки «Меҳр-садоқат».
Ёки «Шундай бўлсин! Шундай бўлсин!»