Забур 9:1–20

  • Худонинг ажойиб ишларини хабарлаш

    • «Яҳова хавфсиз бошпана» (9)

    • «Исмингни билганлар Сенга таянади» (10)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Мут-лаббен*. Довуд саноси. א [Алеф]* 9  Эй Яҳова, Сени бутун қалбим билан мадҳ этаман,Барча ажойиб ишларинг+ ҳақида гапираман.  2  Сен ила қувониб, шодланаман,Исмингга атаб мадҳлар куйлайман, эй Тангри Таоло!+ ב [Бет]  3  Душманларим орқага чекинганда+,Олдингда қоқилиб, йўқ бўлиб кетади.  4  Зеро, Сен масаламни адолат ила ҳал қиласан,Тахтингда одил ҳукм чиқариш учун ўтирибсан+. ג [Гимел]  5  Сен халқларни ҳукм қилиб+, ёвузларни йўқ қилдинг,Уларнинг номини абадулабад ўчириб ташладинг.  6  Душманлар тоабад йўқ бўлиб кетди,Сен уларнинг шаҳарларини харобага айлантирдинг,Энди улар асло ёдга олинмайди+. ה [Хе]  7  Яҳова эса тахтда абадий ўтиради+,У одил ҳукм чиқариш учун тахтини мустаҳкам ўрнатган+.  8  У ер юзи аҳолисини ҳаққоният ила ҳукм қилади+,Халқларга адолатли қарорлар чиқаради+. ו [Вав]  9  Яҳова эзилган киши учун хавфсиз бошпана+,Мусибат пайтида бехатар паноҳ бўлади+. 10  Исмингни билганлар Сенга таянади+,Сени излаганларни асло тарк этмайсан, эй Яҳова!+ ז [Зайин] 11  Сионда маскан қурган Яҳовага мадҳлар куйланглар,Халқлар орасида Унинг ишларини маълум қилинглар+. 12  Мазлумларнинг қони учун ўч олувчи Аллоҳ, уларни унутмайди+,Уларнинг ёрдам сўраб қилган ноласини эсдан чиқармайди+. ח [Хет] 13  Илтифот кўрсат, эй Яҳова! Мендан нафратланганлар зулмига назар сол,Ўлим оғзидан мени тортиб оладиган ёлғиз Ўзингсан+. 14  Шу боис, Сион қизи дарвозалари олдида мақтовли ишларингни эълон этаман+,Нажот бермоқ учун қилган ишларингдан шодланаман+. ט [Тет] 15  Халқлар ўзлари қазиган чоҳга ўзлари тушди, Қўйган тўрларига ўзларининг оёқлари илинди+. 16  Яҳова амалга оширган ҳукмлари билан таниқлидир+. Ёвуз кишини ўз қўллари билан қилган иши тузоққа туширади+. Хиггайон*. (Села) י [Йод] 17  Ёвуз одамлар мозорга* чекинади,Худони унутган барча халқлар борадиган жой ўша ердир. 18  Аммо фақир доимо унутилиб қолавермайди+,Камтар* кишининг умиди ҳеч қачон сўнмайди+. כ [Каф] 19  Қўзғал, эй Яҳова! Ўткинчи инсон устун келишига йўл қўйма. Халқлар Сенинг ҳузурингда ҳукм қилинсин+. 20  Уларни даҳшатга сол, эй Яҳова!+Халқлар шунчаки ўткинчи инсон эканини билиб қўйсин. (Села)

Изоҳлар

Иброний алифбосининг илк ҳарфи. Ушбу оятдан бошлаб иброний алифбоси тартиби бўйича бошланган.
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Ёки «Мулойим, беозор».