Забур 91:1–16

  • «Аллоҳ Таолонинг яширин жойи»

    • Қуш тутувчининг тузоғидан халос бўлиш (3)

    • Худонинг қанотлари остида паноҳ топиш (4)

    • Мингтаси қуласа-да, омон қолиш (7)

    • Фаришталар қўриқлайди (11)

91  Аллоҳ Таолонинг яширин жойида яшаган инсон+Қодир Худо соясида паноҳ топади+.  2  Мен Яҳовага: «Сен менинг бошпанам ва қўрғонимсан+,Таянадиган Худойимсан»+,— дейман.  3  У сени қуш тутувчининг тузоғидан,Қирғин келтирувчи ўлатдан халос этади.  4  Патлари билан У сени ҳимоя қилади,Қанотлари остида паноҳ топасан+. Унинг садоқати+ катта қалқон+ ва истеҳком бўлади.  5  Шунда қўрқмайсан туннинг ваҳимасидан+,Кундузи учган ўқдан+,  6  Зулматда тарқаладиган ўлатдан,Туш пайти юз берадиган вайронагарчиликдан.  7  Мингтаси ёнингда қулаб тушади,Ўн мингтаси ўнг томонингда йиқилиб қолади,Бироқ сенга бало-қазо яқин йўламайди+.  8  Сен бу нарсаларни фақат кўриб турасан,Ёвузларга жазо берилаётганига гувоҳ бўласан.  9  Чунки сен: «Яҳова менинг бошпанам»,— деган эдинг. Тангри Таолони ўз масканинг* қилган эдинг+. 10  Бошингга бирор-бир фалокат тушмайди+,Чодирингга ҳеч қандай ўлат яқин йўламайди. 11  Сен тўғрингда У фаришталарига+ буйруқ беради,Барча йўлларингда улар сени қўриқлайди+. 12  Оёқларинг тошга қоқилиб кетмаслиги учун+,Улар сени қўлларида кўтариб кетади+. 13  Ёш арслон ва кобрани босиб ўтасан,Ёлдор шер ва катта илонни оёғинг билан эзиб ташлайсан+. 14  Аллоҳ шундай деди: «Мени севгани учун уни қутқараман+. Исмимни билгани* учун уни ҳимоя қиламан+. 15  У Мени чақирганда, жавоб бераман+. Бошига оғир кунлар тушганда, у билан бирга бўламан+. Уни қутқариб, ҳурматини ошираман. 16  Узоқ умр бериб, уни мамнун қиламан+,Нажоткорлигимни унга кўрсатаман»+.

Изоҳлар

Бошқа вариант «қалъанг, паноҳинг».
Ёки «тан олгани».