Забур 92:1–15

  • Яҳова тоабад юксалади

    • Унинг буюк ижодлари ва теран ўйлари (5)

    • Одил инсон дарахт каби гуллаб-яшнайди (12)

    • «Кексаликда ҳам улар гуркираб ўсаверади» (14)

Сано. Шаббат кунига аталган қўшиқ. 92  Эй Яҳова, Сенга шукроналар айтиш+,Эй, Тангри Таоло, исмингга мадҳлар куйлаш яхшидир.  2  Эрталаб севгингни*+,Кечалари содиқлигингни эълон қилиш яхшидир.  3  Ўн торли ва уч торли асбоб,Арфанинг жарангдор оҳанги жўрлигида эълон қилиш яхшидир+.  4  Ишларинг билан мени севинтирдинг, эй Яҳова,Қўлларинг ишидан мен хурсанд бўлиб ҳайқиряпман.  5  Эй Яҳова, ижодларинг нақадар буюкдир!+ Ўйларинг жуда ҳам терандир!+  6  Онгсиз одам буни била олмайди,Нодон кимса буни англаб етмайди+:  7  Ёвузларнинг майса каби ўсиб кетиши,Ёмонлик қилувчиларнинг гуллаб-яшнаши —Абадий йўқ бўлиб кетиши учундир+.  8  Сен эса, эй Яҳова, тоабад ҳаммадан юксаксан.  9  Эй Яҳова, душманларинг мағлуб бўлишига қара,Ёвларинг қандай йўқ бўлиб кетишига назар сол,Ёмонлик қилувчиларнинг барчаси тумтарақай бўлади+. 10  Бироқ кучимни* ёввойи буқаникидай оширасан.Баданимга тоза мой суртаман+. 11  Душманларим мағлуб бўлишини кўзларим билан кўраман+,Менга ҳужум қилган ёвузлар енгилганини қулоқларим билан эшитаман. 12  Одил инсон пальма дарахти каби гуллаб-яшнайди,Ливандаги кедр дарахтидек ўсиб, юксалиб кетади+. 13  Улар Яҳованинг уйида ўтқазилиб,Аллоҳимизнинг ҳовлиларида гуллаб-яшнайди+. 14  Кексаликда ҳам улар гуркираб ўсаверади+,Бақувват ва ширадор бўлиб тураверади+. 15  Яҳованинг ҳақлигини эълон қилинглар. У менинг Қоям+, Унда ноҳақлик йўқдир.

Изоҳлар

Ёки «меҳр-садоқатингни».
Сўзма-сўз «мугузимни».