Забур 94:1–23

  • Ўч олиш ҳақида ибодат

    • «Қачонгача ёвузлар тантана қилади?!» (3)

    • Яҳнинг тарбияси бахт келтиради (12)

    • Худо Ўз халқини тарк этмайди (14)

    • «Қонундан фойдаланиб ёвузликни ният қилиш» (20)

94  Эй, қасоскор Худо Яҳова+,Эй, қасоскор Тангри, нурингни соч!  2  Эй, ер юзининг Ҳаками+, кўтарил. Кеккайганларга тегишли жазосини бер+.  3  Қачонгача, эй Яҳова,Қачонгача ёвузлар тантана қилади?!+  4  Улар маҳмадоналик қилиб, кеккайиб гапиряпти.Ёмонлик қилувчиларнинг бари мақтанчоқлик қиляпти.  5  Эй Яҳова, улар халқингни эзиб+,Мулкингга жабр-зулм ўтказяпти.  6  Беваю мусофирни ўлдириб,Етимни қатл қиляпти.  7  Улар: «Яҳ* буни кўрмайди+.Ёқубнинг Худоси бунга эътибор бермайди»+,— деяпти.  8  Эй ақлсизлар, буни тушуниб олинг.Эй нодонлар, қачон буни фаҳмлаб оласиз?!+  9  Қулоқни яратган эшитмайдими? Кўзга шакл берган кўрмайдими?+ 10  Миллатларга тарбия берган танбеҳ бера олмайдими?+ Ахир У халқларга таълим берадиган Худо-ку!+ 11  Яҳова инсоннинг ўй-фикрини билади,Уларнинг бари беҳудадир+. 12  Эй Яҳ, бахтлидир Сен тарбия берган инсон+,Бахтиёрдир Сендан қонунингни ўрганган киши+. 13  Ёвузлар чуқурга қуламагунча,Мусибат кунларида унга хотиржамлик ато эт+. 14  Яҳова Ўз халқини унутмайди+,Ўз мулкини тарк этмайди+. 15  Қайтадан адолатли ҳукм чиқарилади,Дили тўғри ҳамма инсонлар унга риоя қилади. 16  Ким мен учун ёвузларга қарши чиқади? Ким ёмонлик қилувчилар олдида ёнимни олади? 17  Яҳова ёрдамчим бўлмаганида эди,Умрим бирпасда битган бўларди+. 18  «Оёқларим тойиб кетяпти»,— деб айтганимда, Эй Яҳова, меҳр-садоқатинг менга мадад бериб турарди+. 19  Ташвишлар гирдобида қолганимда,Менга тасалли бериб, кўнглимни кўтардинг+. 20  Қонундан фойдаланиб ёвузликни ният қиладиганЗолим ҳукмдорлар Сенга шерик бўлармиди?+ 21  Улар одил инсонга аёвсиз ҳужумлар уюштириб+,Айбсиз одамни ўлимга маҳкум қилади+. 22  Аммо Яҳова менинг хавфсиз бошпанам бўлади,Аллоҳим паноҳ қоямдир+. 23  Ёвузликларини ўзларининг бошига солади+. Ўз ёвузликлари орқали уларни йўқ қилади. Тангримиз Яҳова уларни қириб ташлайди+.

Изоҳлар

Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.