Забур 96:1–13
96 Яҳовага атаб янги қўшиқ куйланг+.
Бутун ер юзи Яҳовани тараннум этсин!+
2 Яҳовани тараннум этинг, исмига мақтовлар айтинг.
Нажоти ҳақидаги хушхабарни кундан-кунга эълон қилинг+.
3 Унинг улуғворлигини миллатлар орасида хабарланг,Ажойиб ишларини халқлар орасида билдиринг+.
4 Яҳова буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир.
Бошқа барча худолардан кўра маҳобатлидир.
5 Халқларнинг ҳамма худолари — беҳуда худолардир+.Бироқ Яҳова самоларни яратган Тангридир+.
6 Улуғворлик ва ҳашамат Унинг ҳузуридадир+,Қудрат ва чирой Унинг муқаддас масканидадир+.
7 Эй, халқларнинг қабилалари, Яҳовани шарафланг!Улуғворлиги ва қудрати ҳаққи, Яҳовани шарафланг!+
8 Исми шарафига Яҳовани мадҳ этинг!+Унинг ҳовлиларига ҳадялар билан киринг.
9 Муқаддас либосларда* Яҳовага сажда қилинг,Титрасин бутун ер юзи Унинг олдида!
10 Миллатлар орасида шундай деб эълон қилинг: «Яҳова Шоҳ бўлди!+
Ер мустаҳкам ўрнатилган, уни тебратиб бўлмайди.
У халқларни адолат билан ҳукм қилади»+.
11 Самолар севинсин, ер эса қувонсин,Денгиз ва уни тўлдириб турган барча нарса Уни мадҳ этсин+.
12 Далалар ва улардаги ҳар бир нарса шодлансин+,
Ўрмондаги барча дарахтлар ҳам Яҳова олдида қувониб ҳайқирсин+.
13 Чунки У келяпти,У ерни ҳукм қилиш учун келяпти.
У ер юзи аҳолисини адолат ила+,Халқларни садоқат ила ҳукм қилади+.
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «Муқаддаслиги ҳашаматли бўлгани учун».