Забур 97:1–12
97 Яҳова Шоҳ бўлди!+
Ер хурсанд бўлсин+.
Ороллар шодлансин+.
2 Булутлар ва тим қоронғилик Унинг атрофидадир+,Тахтининг пойдевори адолат ва ҳаққониятдир+.
3 Унинг олдидан олов ўтади+,Атрофидаги душманларини ютиб юборади+.
4 Чақмоқлари дунёни ёритади,Ер буни кўриб титраб кетади+.
5 Бутун ер юзининг Рабби олдида,Яҳова қаршисида тоғлар мумдай эриб кетади+.
6 Самолар Унинг адолатини эълон қилади,Барча халқлар Унинг улуғворлигини кўради+.
7 Ўйма бутларга сиғинадиганлар шарманда бўлсин+,Беҳуда худолари билан мақтанадиганлар уятга қолсин+.
Эй худолар, барчангиз Унга сажда қилинг!+
8 Эй Яҳова, ҳукмларинг ҳақидаСион эшитиб қувонди+,Яҳудо шаҳарлари* шод бўлди+.
9 Эй Яҳова, бутун ернинг Худойи Таолоси Сенсан,Бошқа барча худолардан ғоят устунсан+.
10 Эй, Яҳовани севадиганлар, ёмонликдан нафратланинг+.
Аллоҳ Унга содиқ бўлганларнинг жонини* асрайди+,Ёвуз кимсаларнинг қўлидан уларни қутқаради+.
11 Одил инсон учун нур порлади+,Дили тўғриларга шодлик ёйилди.
12 Эй одиллар, Яҳова севинчингиз бўлсин,Унинг муқаддас исмига тасаннолар айтинг!