Забур 98:1–9
-
Яҳова Нажоткор ва одил Ҳакам
-
«Яҳова Ўз нажотини намоён қилди» (2, 3)
-
Сано.
98 Яҳовага янги қўшиқ куйланг+,Чунки У ажойиб ишлар қилди+.
Унинг ўнг қўли, муқаддас билаги нажот келтирди+.
2 Яҳова Ўз нажотини намоён қилди+,Миллатлар кўз ўнгида адолатини ошкор этди+.
3 У Исроил хонадонига нисбатан меҳр-садоқатию вафосини ёдга олди+.
Бутун ер юзи Тангримизнинг нажотини кўрди+.
4 Бутун ер шодлик нидолари ила Яҳовани мақтасин.
Хурсанд бўлсин, қувончдан ҳайқириб мадҳлар куйласин+.
5 Арфа чалиб Яҳовани тараннум этсин,Арфа ва хушоҳанг қўшиқ билан Уни тараннум этсин.
6 Карнайлару бурғу билан+Подшоҳ Яҳова олдида шодланиб хитоб қилсин.
7 Денгиз ва уни тўлдириб турган барча нарса,Ер ва унда яшайдиганлар ҳайқирсин.
8 Дарёлар қарсак чалсин,Тоғлар ҳам қўшилиб Яҳова олдида қувончдан хитоб қилсин+.
9 Чунки У ерни ҳукм қилиш учун келяпти.
У ер юзи аҳолисини адолат ила+,Халқларни ҳаққоният ила ҳукм қилади+.