Закариё 10:1–12

  • Сохта худолардан эмас, Яҳовадан ёмғир сўранг (1, 2)

  • Яҳова Ўз халқини бирлаштиради (3–12)

    • Яҳудо хонадонидан бўлган раҳбар (3, 4)

10  «Баҳорги ёмғир мавсумида Яҳовадан ёмғир сўранг. Чунки бўрон булутларини яратадиган Яҳовадир.У одамларга ёмғир ёғдириб+,Ҳамма учун далада ўсимлик ўстиради.   Хонаки бутлар* алдайди.Фолбинлар ёлғон ваҳийлар кўради. Улар бемаъни тушлар ҳақида гапириб,Тасалли беришга беҳуда интилади. Шунинг учун халқ қўйлардай сарсон бўлади. Бирорта ҳам чўпон бўлмагани боис, улар азоб чекади.   Менинг ғазабим чўпонларга қарши аланга олади.Зулмкор йўлбошчиларни* жавобгарликка тортаман.Қўшинлар Сарвари Яҳова Ўз суруви+, Яҳудо хонадонига эътибор беради,Уни улуғвор жанг отидай қилади.   Раҳбар* ундан келиб чиқади.Уни қўллаб-қувватлайдиган ҳукмдор*,Уруш камони ундан келиб чиқади.Ҳар бир нозир, ҳа уларнинг бари ундан келиб чиқади.   Улар жангчилар каби бўлади,Урушда кўчаларнинг лойини топтайди. Улар жанг қилади, чунки Яҳова улар билан бўлади+.Душман суворилари уятга қолади+.   Мен Яҳудо хонадонини бошқалардан устун қилиб қўяман.Юсуф хонадонини қутқараман+. Уларга раҳм-шафқат кўрсатиб+,Қайтариб олиб келаман.Шунда барчаси аввалгидай, Мен улардан ҳеч қачон воз кечмагандай бўлади+.Чунки Мен — Яҳова уларнинг Тангрисиман ва уларга жавоб бераман.   Эфрайим халқи кучли жангчи каби бўлади.Худди шароб ичгандай, уларнинг қалби қувончга тўлади+. Буни кўрган ўғиллари шодланади.Уларнинг қалби Яҳова туфайли хурсанд бўлади+.   “Мен ҳуштак чалиб уларни бирга йиғаман.Уларни қайтариб сотиб оламан+ ва улар кўпаяди,Кўпайишдан тўхтамайди.   Уларни халқлар орасига уруғдай сочиб юборган бўлсам-да,Олис жойларда бўлганда улар Мени ёдга олади.Улар ўғиллари билан жонланиб, қайтиб келишади. 10  Мен уларни Мисрдан қайтариб олиб келаман,Оссуриядан йиғиб оламан+.Уларни Гилад ва Ливан* ерларига олиб келаман+,Шунда ҳам улар учун жой камлик қилади+. 11  Денгизга кулфат келтириб, ундан ўтаман.Унинг тўлқинларини уриб тушираман+.Нилнинг туби қуриб кетади. Оссуриянинг ғурури синдирилади.Миср салтанат ҳассасидан айрилади+. 12  Мен — Яҳова уларни бошқалардан устун қилиб қўяман+.Улар Менинг исмимга мувофиқ ҳаёт кечиришади”+,— демоқда Яҳова».

Изоҳлар

Сўзма-сўз «терафимлар». Луғатга қ.
Сўзма-сўз «такаларни».
Сўзма-сўз «девор бурчагидаги минора». Бу, муҳим одамни тасвирлайди.
Сўзма-сўз «қозиқ». Бу, қўллаб-қувватлайдиган кишини тасвирлайди.
Ёки «Лубнон».