Закариё 14:1–21

  • Ҳақ топинишнинг мутлақ ғалабаси (1–21)

    • Зайтун тоғи иккига ажралади (4)

    • «Яҳованинг Ўзи ягона, исми ҳам ягона» (9)

    • Қуддусга қарши жанг қилганларнинг жазоси (12–15)

    • Чайлалар байрамининг нишонланиши (16–19)

    • Ҳар бир дошқозон Яҳова учун муқаддас бўлади (20, 21)

14  «Мана, Яҳованинг куни келяпти! Ўша куни сендан* талон-торож қилиб олинган нарсалар ичингда бўлиб олинади.  Ҳамма халқларни Қуддусга қарши уруш қилгани йиғаман. Шаҳар қамал қилинади, уйлар талон-торож қилинади, аёллар зўрланади. Шаҳар аҳолисининг ярми сургун қилинади, омон қолганлари эса шаҳардан олиб кетилмайди.  Илгари уруш пайтида жанг қилгандай+, Яҳова чиқиб ўша халқларга қарши жанг қилади+.  Ўша куни Унинг оёғи Қуддуснинг рўпарасида, шарқ томонда, Зайтун тоғи+ устида туради. Зайтун тоғи шарқдан ғарбга томон иккига ажралиб, жуда кенг водий ҳосил бўлади. Тоғнинг биринчи ярми шимолга, иккинчи ярми жанубга сурилади.  Сизлар Менинг тоғларим орасидаги водийга қочиб борасизлар, чунки тоғлар орасидаги водий Озиёлга қадар чўзилган бўлади. Яҳудо шоҳи Уззиё+ даврида зилзиладан қандай қочган бўлсангиз, шундай қочасизлар. Шунда Худойим Яҳова келади, муқаддас зотларнинг ҳаммаси У билан бўлади+.  Ўша куни порлоқ нур бўлмайди+, ҳамма нарса музлаб қолади.  Бу кун, Яҳованинг куни+ сифатида танилади. Ўшанда кун билан тун алмашмайди. Кеч кирганда ҳам ёруғ бўлади.  Ўша куни Қуддусдан ҳаёт суви+ оқиб чиқади+. Сувнинг ярми шарқдаги денгизга*+, ярми ғарбдаги денгизга*+ қуйилади. Ёзда ҳам, қишда ҳам шундай бўлади.  Бутун ер юзи бўйлаб Яҳова Шоҳ бўлади+. Ўша куни Яҳованинг Ўзи ягона+, исми ҳам ягона бўлади+. 10  Бутун юрт — Қуддуснинг жанубидаги Ғибодан+ Риммонгача+ Араба+ каби бўлади. Қуддус ўз жойида қад ростлайди+ ва Бенямин дарвозасидан+ Биринчи дарвозагача, Бурчак дарвозасигача ҳамда Ханонил минорасидан+ то шоҳга тегишли узум сиқадиган жойгача одамлар яшайди. 11  Қуддусда одамлар яшайдиган бўлади. Бундан кейин у ҳеч қачон қарғишга учраб вайрон қилинмайди+, Қуддус хавфсизликда яшайди+. 12  Қуддусга қарши жанг қилган ҳамма халқларни Яҳова бундай жазолайди+: тириклигидаёқ уларнинг бадани чириб кетади, кўзлари косасидаёқ, тиллари оғизларидаёқ чириб кетади. 13  Ўша куни Яҳова уларни қаттиқ саросимага солади. Ҳар бир киши ўз яқинини ушлаб олади ва яқинига қарши қўл кўтаради+. 14  Яҳудо ҳам Қуддусдаги жангга қўшилади. Атрофдаги барча халқларнинг бойлиги — ниҳоятда кўп олтин, кумуш ва кийим йиғиб олинади+. 15  Худди шундай жазога отлар, хачирлар, туялар, эшаклар ва душманлар қароргоҳидаги бутун чорва дучор бўлади. 16  Қуддусга қарши чиққан барча халқлардан омон қолганлар ҳар йили Шоҳга — Қўшинлар Сарвари Яҳовага топиниш+ ва Чайлалар байрамини* нишонлаш+ учун келишади+. 17  Агар ер юзидаги халқларнинг бирортаси Шоҳга — Қўшинлар Сарвари Яҳовага топиниш учун келмаса, уларнинг ерига ёмғир ёғмайди+. 18  Борди-ю, Миср халқи келмаса ва шаҳарга кирмаса, уларнинг ерига ҳам ёмғир ёғмайди. Чайлалар байрамини нишонлаш учун келмаган халқларни Яҳова қандай жазолаган бўлса, улар ҳам шундай жазога мубтало бўлади. 19  Бу, Мисрнинг ҳамда Чайлалар байрамини нишонлаш учун келмаган барча халқларнинг гуноҳи учун жазо бўлади. 20  Ўша куни “Яҳова муқаддасдир”+ деган ёзув отларнинг қўнғироқчаларида ёзилган бўлади. Яҳованинг уйидаги дошқозонлар+ қурбонгоҳ олдидаги косалардай+ бўлади. 21  Қуддус ва Яҳудодаги ҳар бир дошқозон муқаддас бўлади ва Қўшинлар Сарвари Яҳовага тегишли бўлади. Қурбонлик қилмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси келиб, бу дошқозонларда гўшт пиширади. Ўша куни Қўшинлар Сарвари Яҳованинг уйида канъонлик* бошқа бўлмайди»+.

Изоҳлар

Яъни 2- оятдаги шаҳар назарда тутилган.
Яъни Ўрта денгиз.
Яъни Ўлик денгиз.
Бошқа вариант «савдогар».