Закариё 2:1–13

  • Учинчи ваҳий: қўлида ўлчов ипи бор киши (1–13)

    • Қуддус ўлчанди (2)

    • Яҳова шаҳар учун «оловли девор» бўлади (5)

    • Худонинг кўз қорачиғига тегиш (8)

    • Кўп халқлар Яҳованинг томонини эгаллайди (11)

2  Мен юқорига қарадим ва қўлида ўлчов ипи+ бор бир кишини кўрдим. 2  Шунда мен: «Қаерга кетяпсиз?» — деб сўрадим. У эса: «Қуддусни ўлчаб, эни ва узунлигини билмоқчиман»+,— деб жавоб берди. 3  Мен билан гаплашаётган фаришта ёнимдан кетди, унга бошқа фаришта пешвоз чиқиб, 4  шундай деди: «Югур, анави йигитга айт: “Қуддусда аҳоли ва чорва кўпайиб кетганидан+, унда истиқомат қилувчилар деворлари йўқ қишлоқларда яшагандай бўлади+. 5  Зеро, Мен у учун оловли девор бўлиб+, уни Ўз улуғворлигим билан тўлдираман”,— демоқда Яҳова»+. 6  «Ҳой, шошилинглар, шимолдаги юртдан қочинглар»+,— демоқда Яҳова. «Мен сизларни тўрт тарафга* сочиб юборган эдим»+,— демоқда Яҳова. 7  «Ҳой, Бобил қизи билан яшаётган Сион, қочиб қол!+ 8  Қўшинлар Сарвари Яҳова улуғланганидан кейин, сизларни талон-торож қилган халқлар олдига мени юбориб+, шундай деди: “Ким сизларга тегса, Менинг кўз қорачиғимга теккан бўлади+. 9  Мен уларга мушт кўтараман. Ўз қуллари уларни талон-торож қилади”+. Шунда мени Қўшинлар Сарвари Яҳова юборганига амин бўласизлар. 10  Яҳова демоқда: “Эй Сион қизи, қувончдан ҳайқир!+ Мен келиб+ сизларнинг орангизда яшайман+. 11  Ўша куни кўп халқлар Яҳованинг томонини эгаллайди+ ва улар Менинг халқим бўлади. Мен сизларнинг орангизда яшайман”». Шунда, мени олдингизга юборган Қўшинлар Сарвари Яҳова эканини билиб оласизлар. 12  Яҳова муқаддас ердаги улуши сифатида Яҳудони мулк қилиб олади ва Қуддусни яна танлайди+. 13  Эй одамзод, Яҳова олдида сукут сақла, чунки У муқаддас масканидан чиқиб чора кўрмоқда.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «осмоннинг тўрт шамолига».