Закариё 3:1–10

  • Тўртинчи ваҳий: олий руҳонийнинг кийимлари алмаштирилади (1–10)

    • Шайтон олий руҳоний Ёшуага қаршилик кўрсатади (1)

    • «Ниҳол деб аталган хизматкоримни олиб келаман!» (8)

3  У менга Яҳованинг фариштаси ёнида турган олий руҳоний Ёшуани+ кўрсатди. Шайтон+ Ёшуага қаршилик кўрсатиш учун унинг ўнг томонида турган эди.  Сўнг Яҳованинг фариштаси Шайтонга: «Эй Шайтон, Яҳова сени ҳукм қилсин+, ҳа, Қуддусни танлаган Яҳова+ сени ҳукм қилсин! Бу одам оловдан чиқариб олинган ўтин парчаси эмасми?!» — деди.  Ёшуа кир кийимда фариштанинг олдида турган эди.  Фаришта олдида турганларга шундай деди: «Кир кийимини ечинглар». Сўнг у Ёшуага: «Мана, мен гуноҳларингни олиб ташладим ва сенга яхши кийим+ кийдирилади»,— деди.  Шунда мен: «Бошига тоза салла кийдирилсин»+,— дедим. Улар бошига салла, эгнига кийим кийдиришди. Яҳованинг фариштаси эса унинг ёнида турарди.  Кейин Яҳованинг фариштаси Ёшуага шундай деб эълон қилди:  «Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: “Агар сен Менинг йўлларимдан юриб, олдимдаги вазифаларингни бажарсанг, Менинг уйимда ҳакам бўлиб хизмат қиласан+ ва ҳовлиларим учун масъул бўласан. Мен сенга шу ерда турганлар билан баравар ҳузуримга киришга рухсат бераман.”  “Эй, олий руҳоний Ёшуа, тингла! Олдингда ўтирган руҳонийлар ҳам тингласин. Сизлар рамз бўлиб хизмат қиласизлар. Мен Ниҳол+ деб аталган хизматкоримни+ олиб келаман!  Мен Ёшуанинг олдига қўйган тошга қаранг! Бу тошнинг еттита кўзи бор. Мен унинг устига ёзув ўйиб қўяман ва бир кунда бу юртнинг айбини олиб ташлайман”+,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова. 10  “Ўша куни,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова, — ҳар бирингиз ўз токингиз ва анжир дарахтингиз тагида ўтирасиз+ ва бир-бирингизни таклиф қиласиз”».

Изоҳлар