Закариё 5:1–11

  • Олтинчи ваҳий: учиб кетаётган ўрама битик (1–4)

  • Еттинчи ваҳий: дон ўлчайдиган идиш (5–11)

    • Идиш ичидаги аёл ёвузликни билдиради (8)

    • Идиш Шинар диёрига олиб кетилади (9–11)

5  Мен яна юқорига қарадим ва учиб кетаётган ўрама битикни кўрдим.  Фаришта мендан сўради: «Нимани кўряпсан?» «Узунлиги 20 тирсак*, эни 10 тирсак келадиган учиб кетаётган ўрама битикни кўряпман»,— деб жавоб бердим.  У эса менга шундай деди: «Бу — бутун ер юзига келаётган қарғиш. Гарчи ўрама битикнинг битта томонида ёзилганларга биноан, ўғрилик қилган кишилар+ лаънати бўлса-да, улар жазосиз қолмоқда. Ўрама битикнинг иккинчи томонида ёзилганларга биноан, ёлғон онт ичганлар+ лаънати бўлса-да, улар ҳам жазосиз қолмоқда.  Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: “Мен қарғиш юбораман. У ўғрининг ҳамда Менинг номим ҳаққи ёлғон онт ичадиган кишининг уйига кириб, ўша ерда қолади. Бу қарғиш уйларни, улардаги ёғочу тошларни ютиб юборади”».  Сўнг мен билан гаплашаётган фаришта олдимга келиб: «Юқорига қара-чи, келаётган нарса нима экан»,— деди.  Шунда мен: «Бу нима?» — дедим. У: «Яқинлашиб келаётган нарса — дон ўлчайдиган идиш*»,— деди ва давом этиб: «Бу — ер юзида яшовчи инсонларнинг қиёфаси»,— деб айтди.  Мен қўрғошиндан ясалган юмалоқ қопқоқ очилганини кўрдим. Идиш ичида бир аёл ўтирган экан.  Шунда фаришта: «Бу аёл ёвузликни билдиради»,— деди. Сўнг у аёлни дон ўлчайдиган идишга қайтариб тиқди-да, оғзини қўрғошин қопқоқ билан ёпиб қўйди.  Яна юқорига қарадим ва шамол оқими билан учиб келаётган иккита аёлни кўрдим. Уларнинг қанотлари лайлакнинг қанотларидай эди ва улар идишни осмонга кўтариб кетишди. 10  Мен билан гаплашаётган фариштадан: «Улар дон ўлчайдиган идишни қаерга олиб кетишяпти?» — деб сўрадим. 11  Фаришта эса: «Шинар+ диёрига* олиб кетишяпти. Ўша ерда аёлга уй қурилади. Уй қуриб битказилгач, аёлни ўз жойига қўйишади»,— деб жавоб қайтарди.

Изоҳлар

Бир тирсак=44,5 см. Илованинг Б14 мавзусига қ.
Сўзма-сўз «эфа». Тахм. 22 л. Илованинг Б14 мавзусига қ.
Яъни Бобил.