Ибронийларга 8:1–13
8 Энди айтилганларнинг моҳиятига келсак, бизнинг шунақанги олий руҳонийимиз борки+, у осмонда Улуғвор Зотнинг ўнг томонига ўтирди+.
2 У одамлар томонидан эмас, балки Яҳова* томонидан яратилган ҳақиқий чодирнинг Энг муқаддас хонасида+ халқнинг фойдаси учун хизмат қилмоқда.
3 Ҳар бир олий руҳоний Худога назрлару қурбонликлар бахш этиш учун тайинланган. Шу боис, у ҳам бирор нарсани қурбон қилиши керак эди+.
4 Агар у ҳозир ер юзида бўлганида, руҳоний бўлмасди+. Сабаби, Таврот бўйича қурбонликлар келтирадиган бошқа руҳонийлар бор.
5 Бироқ улар адо этаётган муқаддас хизмат самодаги нарсаларнинг+ рамзи ва соясигина+, холос. Мусо пайғамбар чодирни қурмоқчи бўлганда, Аллоҳ унга шундай буйруқ берган: «Буларнинг ҳаммасини сенга тоғда кўрсатилган намуна бўйича яса»+.
6 Исога эса янада аълороқ хизмат топширилди. Натижада у олдингидан кўра яхшироқ қонуний ваъдаларга асосланган+, аъло даражали аҳднинг+ воситачиси+ бўлди.
7 Агар биринчи аҳд бенуқсон бўлганида эди, иккинчисига ҳожат бўлмасди+.
8 Зеро Аллоҳ қуйидаги сўзлар билан халқнинг нуқсонларини юзага чиқаряпти: «“Мана, шундай кунлар келяптики,— демоқда Яҳова*,— Мен Исроил ва Яҳудо хонадонлари билан янги аҳд қиламан.
9 Бу аҳд, Мен уларнинг ота-боболари қўлидан ушлаб Миср юртидан олиб чиққан куни+ қилган аҳдимга ўхшамайди. Улар Менинг аҳдимга риоя қилишмагани учун Мен ҳам уларга ғамхўрлик қилмай қўйдим”,— деб айтяпти Яҳова*».
10 «“Ўша кунлардан кейин Исроил хонадони билан қиладиган аҳдим қуйидагича бўлади,— демоқда Яҳова*. — Қонунларимни уларнинг онгига солиб, қалбларига ёзиб қўяман+. Мен уларнинг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўлишади+.
11 Энди ҳеч бири ўз яқинига ва ҳеч ким биродарига: “Яҳовани* таниб-бил”,— деб ўргатмайди. Чунки уларнинг бари, кичигидан тортиб каттасигача Мени биладиган бўлади.
12 Мен уларнинг адолатсиз ишларини кечириб, гуноҳларини асло ёдга олмайман”»+.
13 «Янги аҳд», деб Худо аввалги аҳднинг эскирганини таъкидлаяпти+. Эскириб, муҳлати ўтган нарса йўқ бўлиб кетиши муқаррар+.