Ибтидо 10:1–32
10 Нуҳнинг ўғиллари Сом+, Хом ва Ёфаснинг тарихи ҳақидаги баёнот қуйидагича:
Улар тўфондан сўнг ўғиллар кўришди+.
2 Ёфаснинг ўғиллари: Гўмер+, Магўг+, Модай, Ёвон, Тувал+, Мешех+ ва Тирос+.
3 Гўмернинг ўғиллари: Ашканоз+, Рифат ва Тўхармо+.
4 Ёвоннинг ўғиллари: Элишох+, Таршиш+, Киттим+ ва Дўдоним.
5 Оролларда яшайдиганлар улардан келиб чиқиб, гапирадиган тили, қабиласи ва миллатига қараб ўз юртларига тарқалишди.
6 Хомнинг ўғиллари: Куш, Мисрайим+, Фут+ ва Канъон+.
7 Кушнинг ўғиллари: Саво+, Хавила, Сабто, Рамо+ ва Сабтахо.
Рамонинг ўғиллари: Шава билан Дедон.
8 Куш Нимрўд деган ўғил кўрди. У ер юзидаги илк қудратли инсон бўлди.
9 Нимрўд, Яҳовага қарши чиққан кучли овчи* бўлиб етишди. Шу сабабли биров ҳақида гапирганда: «У Яҳовага қарши чиққан кучли овчи Нимрўднинг ўзгинаси»,— дейиладиган бўлди.
10 Шинар+ диёридаги Бобил+, Эрах+, Аккад ва Қалней шаҳарлари унинг шоҳлигидаги илк шаҳарлар бўлди.
11 Бу диёрдан у Оссурияга+ бориб, Ниневия*+, Рехобўт-Ир, Қолах
12 ва Ниневия билан Қолах ўртасидаги Расанни бунёд этди. Бу буюк шаҳар эди*.
13 Мисрайимдан Лудим+, Ономим, Лаховим, Нафтухим+,
14 Патрўсим+, Каслувим ва Хафтўрим+ туғилди. Каслувимдан филистимликлар+ келиб чиққан.
15 Канъондан тўнғич ўғли Сидон+, кейин Хет+ туғилди.
16 Шунингдек, ундан ёбусийлар+, аморийлар+, гиргошийлар,
17 хивийлар+, орхийлар, синийлар,
18 арводликлар+, замарликлар ва хоматликлар+ келиб чиққан. Кейинчалик Канъон қабилалари турли жойларга тарқалиб кетишди.
19 Канъонликларнинг чегараси Сидондан то Ғазо+ яқинидаги Гароргача+, Садўм билан Ғамўрагача+ ҳамда Адма ва Леша яқинидаги Завўйимгача+ чўзилган эди.
20 Келиб чиққан қабиласи, гапирадиган тили ва миллатига қараб, ўз ерларида яшаган Хомнинг ўғиллари шулар эди.
21 Тўнғич ўғил бўлмиш Ёфаснинг укаси* Сом ҳам фарзандли бўлди. У барча Ибир+ ўғилларининг аждоди бўлди.
22 Сомнинг Элам+, Ошур+, Арпахшод+, Луд, Ором+ деган ўғиллари бор эди.
23 Оромнинг Уз, Хул, Гетер ва Маш деган ўғиллари бор эди.
24 Арпахшод Шилахнинг+ отаси бўлди, Шилах эса Ибирнинг отаси бўлди.
25 Ибир икки ўғилли бўлди. Бирининг исми Палах*+ эди, чунки унинг даврида ер аҳолиси* бўлинган эди. Бошқасининг исми Ёхтон+ эди.
26 Ёхтоннинг ўғиллари: Элмўдод, Шалаф, Хазормават, Ёрах+,
27 Ҳадорам, Узол, Дикла,
28 Обал, Абумайл, Шава,
29 Офир+, Хавила ва Йўвов. Буларнинг барчаси Ёхтоннинг ўғиллари эди.
30 Улар Мешадан то Сафоргача чўзилган ҳудудда, Шарқнинг тоғли ерида яшардилар.
31 Қабилалари, гапирадиган тиллари ва миллатига қараб ўз ерларида яшаган Сомнинг ўғиллари шулар эди+.
32 Келиб чиқиши ва миллати бўйича Нуҳнинг ўғилларидан тарқалган қабилалар шулардир. Тўфондан кейин ер юзига тарқалган миллатлар шу қабилалардан келиб чиққан+.
Изоҳлар
^ Ёки «жангчи».
^ Ёки «Найнаво».
^ Бошқа вариант «Улар буюк шаҳарни ташкил этди».
^ Бошқа вариант «Ёфаснинг катта акаси».
^ Маъноси «бўлиниш».
^ Ёки «ер».