Ибтидо 14:1–24
14 Ўша даврда Шинар+ шоҳи Омрафил, Элазар шоҳи Ориёх, Элам+ шоҳи Кадўрламар+, Гўйим шоҳи эса Тидол эди.
2 Улар Садўм+ шоҳи Бэра, Ғамўра+ шоҳи Бирша, Адма шоҳи Шинав, Завўйим+ шоҳи Шэмовер ва Бэлах (яъни Зўвар) шоҳига қарши уруш бошлашди.
3 Бу шоҳлар* кучларини бирлаштириб, Сиддим водийсигача+, яъни Туз денгизигача*+ боришди.
4 Улар Кадўрламарга 12 йил хизмат қилгандан сўнг, 13- йили бош кўтаришди.
5 Шунда 14- йили Кадўрламар ва у билан бирга бўлган шоҳлар келиб, Аштарўт-Карнайимда рафаимларни, Хомда зузимларни ва Шовей-Хиратайимда эмимларни+ тор-мор қилишди.
6 Шунингдек, Сеир+ тоғидаги хорликларни+ чўл чеккасидаги Эл-Поронгача мағлуб қилиб боришди.
7 Сўнг улар ортга қайтишди-да, Эн-Мишпатга, яъни Кадешга+ келиб, омолекларнинг+ бутун ҳудудини забт этишди ва Хазазон-Тамарда+ яшовчи аморийларни+ тор-мор қилишди.
8 Бу пайтда, Садўм шоҳи билан бирга Ғамўра шоҳи, Адма шоҳи, Завўйим шоҳи ва Бэлах (яъни Зўвар) шоҳи урушга отланиб, Сиддим водийсида уларга қарши жанг қилди.
9 Элам шоҳи Кадўрламар, Гўйим шоҳи Тидол, Шинар шоҳи Омрафил ва Элазар+ шоҳи Ориёх уларга қарши чиқди; тўртта шоҳ бешта шоҳ билан жанг қилди.
10 Натижада Садўм ва Ғамўра шоҳлари лашкарлари билан қоча бошлашди. Аммо Сиддим водийсида смолали* чуқурликлар кўп бўлгани боис, улардан кўпчилиги шу чуқурликларга йиқилиб тушди, омон қолганлари эса тоғларга қочиб кетди.
11 Шунда ғалаба қозонган тўртта шоҳ, Садўм билан Ғамўранинг бутун мол-мулкию озиқ-овқатларини олиб кетди+.
12 Бундан ташқари, улар Ибромнинг жиянини*, Садўмда яшовчи Лутни+ ҳам барча мол-мулки билан бирга олиб кетишди.
13 Омон қолганлардан бири келиб, иброний бўлмиш Ибромга бу ҳақда айтиб берди. Бу пайтда Ибром иттифоқдошлари Эшкўл билан Онарнинг+ акаси аморий Мамренинг улкан дарахтлари орасида, чодирларда яшарди+.
14 Шу тариқа, Ибром қариндоши*+ асир қилиб олиб кетилганидан хабар топди. Шунда у жанг қилишга ўргатилган одамларини — ўз хонадонида туғилган 318 нафар хизматкорини олиб, босқинчиларни Дан+ шаҳригача қувиб кетди.
15 Кечаси у хизматкорлари билан гуруҳларга бўлинди-да, босқинчиларга ҳужум қилиб, уларни мағлуб этди ва Дамашқнинг шимол томонидаги Хўвахгача қувиб борди.
16 Ибром бутун мол-мулкини, қариндоши Лутни ва унинг бор-будини ҳамда аёллару бошқа одамларни қайтариб келди.
17 Ибром Кадўрламар ва у билан бирга бўлган шоҳлар устидан ғалаба қозониб қайтиб келаётганида, Садўм шоҳи уни қарши олиш учун Шовей водийсига, яъни Шоҳ водийсига+ чиқди.
18 Салим+ шоҳи Маликисидқ+ нон билан шароб келтирди. У, Аллоҳ Таолонинг руҳонийси эди+.
19 Маликисидқ Ибромни қутлаб, шундай деди:
«Осмон билан ернинг Яратувчиси Аллоҳ ТаолоИбромга баракасини ёғдирсин;
20 Душманларингни қўлингга берганАллоҳ Таоло шарафлансин!»
Шунда Ибром унга ҳамма нарсадан ушр* берди+.
21 Бундан кейин Садўм шоҳи Ибромга: «Одамларимни менга қайтариб, мол-мулкни ўзингизга қолдиринг»,— деб айтди.
22 Шунда Ибром Садўм шоҳига: «Қўлимни кўтариб, осмон билан ернинг Парвардигори Аллоҳ Таоло Яҳова олдида қасам ичиб айтаманки,
23 ҳеч нарсангизни, ҳатто бир ипингизни ҳам, сандалингиз боғичини ҳам олмайман. Тағин: “Ибромни мен бой қилдим”,— деб юрманг.
24 Сизга тегишли бўлган нарсалардан, йигитлар еб-ичган егуликнигина олдик. Иттифоқдошларим Онар, Эшкўл ва Мамрега+ келсак, улар ўз улушларини олишсин. Менга эса ҳеч нарсангизнинг кераги йўқ».
Изоҳлар
^ Эҳтимол, 1- оятда айтиб ўтилган шоҳлар.
^ Яъни Ўлик денгиз.
^ Ёки «асфальт, битум»; табиий асфальтни билдиради.
^ Сўзма-сўз «акасининг ўғлини».
^ Сўзма-сўз «укаси».
^ Сўзма-сўз «ўндан бирини».