Ибтидо 25:1–34

  • Иброҳим яна уйланади (1–6)

  • Иброҳимнинг ўлими (7–11)

  • Исмоилнинг ўғиллари (12–18)

  • Ёқуб ва Эсов туғилади (19–26)

  • Эсов тўнғичлигини сотади (27–34)

25  Кейин Иброҳим яна уйланди. Хотинининг исми Хатуро эди. 2  У Иброҳимга Зимрон, Ёхшон, Мидон, Мидиён+, Йишбоқ ва Шувах+ деган ўғилларни туғиб берди. 3  Ёхшондан Шава билан Дедон туғилди. Дедоннинг ўғиллари: Ашурим, Латушим ва Лумим. 4  Мидиёндан Эфах, Ифар, Ханўх, Авидо ва Элдах дунёга келди. Буларнинг бари Хатуронинг набиралари эди. 5  Вақт ўтиб, Иброҳим бутун мол-мулкини Исҳоққа берди+. 6  Чўриларидан туғилган ўғилларига эса ҳадялар бериб, ҳали ҳаётлигида уларни ўғли Исҳоқдан узоқроққа, кунчиқар томондаги Шарқ деб номланган юртга жўнатиб юборди+. 7  Иброҳим жами 175 йил яшади. 8  У узоқ умр кўрди ва ҳаётдан мамнун бўлиб, нуроний бир ёшда вафот этди ва у ўз халқига қўшилди*. 9  Ўғиллари Исҳоқ билан Исмоил уни Мамренинг яқинида жойлашган, хетий Зўхарнинг ўғли Эфрўннинг Махпала деган даласидаги ғорга дафн этишди+. 10  Бу далани Иброҳим Хет ўғилларидан сотиб олган эди. Шундай қилиб, Иброҳим хотини Сора ёнига қўйилди+. 11  Иброҳимнинг вафотидан кейин ҳам, Аллоҳ унинг ўғли Исҳоққа Ўз баракасини ёғдириб турди+. Исҳоқ Бэр-Лахай-Руй+ яқинида яшарди. 12  Соранинг чўриси мисрлик Ҳожар+ туғиб берган, Иброҳимнинг ўғли Исмоилнинг+ ҳаёти ҳақидаги баёнот қуйидагича: 13  Исмоилнинг ўғилларидан уларнинг авлодлари келиб чиққан. Исмоилнинг тўнғичи Наваёт+, кейингилари эса: Кедар+, Адбал, Мивсом+, 14  Мишмо, Думах, Массо, 15  Ҳадад, Темо, Ятур, Нофиш ва Кедемах. 16  Булар Исмоилнинг ўғиллари бўлиб, улар 12 та қабиланинг йўлбошчиси эди+. Уларнинг турар жойлари, тош деворлар билан ўралган қароргоҳлари уларнинг исмлари билан аталган. 17  Исмоил 137 йил умр кўриб, ҳаётдан кўз юмди ва ўз халқига қўшилди. 18  Унинг авлодлари Миср яқинидаги Шур+ ёнида жойлашган Хавиладан+ Оссуриягача чўзилган ерларда чодирларда истиқомат қилишарди. Улар ака-укаларининг ёнида яшардилар*+. 19  Иброҳимнинг ўғли Исҳоқнинг+ ҳаёти ҳақидаги баёнот қуйидагича: Иброҳимдан Исҳоқ дунёга келди. 20  Исҳоқ, Паддон-Оромдаги оромий Батувалнинг қизи+, оромий Лобоннинг синглиси Ривқога уйланганида, 40 ёшда эди. 21  Исҳоқ хотини тўғрисида Яҳовага ёлвориб илтижо қилди, чунки хотини бепушт эди. Шунда Яҳова унинг илтижосига жавоб берди ва Ривқо ҳомиладор бўлди. 22  Ичидаги ўғиллари бир-бири билан тепиша бошлаганда+, Ривқо: «Агар бундай бўладиган бўлса, ўлганим яхшироқ эмасми?!» — деди. У бу ҳақда Яҳовага илтижо қилди. 23  Яҳова унга: «Ичингда+ иккита халқ бор, сен иккита халқни дунёга келтирасан+. Бири иккинчисидан кучлироқ бўлади+ ва каттаси кичигига хизмат қилади»+,— деб айтди. 24  Охири кўзи ёрийдиган вақт келганида, ичида эгизак борлиги маълум бўлди. 25  Болалардан биринчиси туғилди, у қизил бўлиб, танаси худди юнгли кийим кийиб олгандек эди+. Шу боис, исмини Эсов*+ қўйишди. 26  Ундан кейин укаси туғилди. У Эсовнинг товонини ушлаб чиқди+. Шунинг учун унинг исмини Ёқуб*+ қўйишди. Улар туғилганда, Исҳоқ 60 ёшда эди. 27  Болалар улғая бошлаб, Эсов моҳир овчи+, дашт одами бўлиб етишди. Ёқуб эса кўп вақтини чодирларда ўтказарди+. У одил* киши бўлди. 28  Исҳоқ Эсовни кўпроқ яхши кўрарди, чунки у дашт ҳайвонларининг гўштидан олиб келиб турарди. Ривқо бўлса Ёқубни кўпроқ яхши кўрарди+. 29  Бир куни Эсов даладан ҳолдан тойиб келганида, Ёқуб ясмиқдан овқат пишираётган эди. 30  Шунда Эсов Ёқубга: «Очимдан ўлай деб турибман*, менга тезроқ шу қизил нарсангдан озгина* солиб бер!» — деди. Шунинг учун уни Эдом*+ деб аташган. 31  Шунда Ёқуб: «Аввалига менга тўнғичлик ҳуқуқингни сот!»+ — деб айтди. 32  Эсов бўлса: «Ўлай деб турганимда, тўнғичликдан менга нима фойда?!» — деди. 33  Ёқуб унга: «Аввал қасам ич!» —деб айтди. Эсов қасам ичиб, тўнғичлик ҳуқуқини Ёқубга сотиб юборди+. 34  Шундан кейин Ёқуб унга нон ва ясмиқли овқат берди. Эсов еб-ичди-да, ўрнидан туриб кетди. Шу тариқа у тўнғичлик ҳуқуқини оёғости қилди.

Изоҳлар

Бу ибора орқали ўлим шеърий тарзда ифодаланган.
Бошқа вариант «У барча биродарларига душман бўлиб яшарди».
Маъноси «юнгли».
Маъноси «товон ушловчи, бошқанинг ўрнини эгалловчи».
Ёки «бенуқсон».
Ёки «ўлгудай чарчадим».
Ёки «бир ютум».
Маъноси «қизил».