Ибтидо 34:1–31

  • Динанинг номусига тегишади (1–12)

  • Ёқубнинг ўғиллари ҳийла ишлатади (13–31)

34  Ёқубнинг Леахдан туғилган қизи Дина+ ўша юртдаги қизларнинг олдига бориб, улар билан вақт ўтказадиган одат чиқарди+. 2  Уни ўша юртдаги қабила боши, хивийлардан+ бўлган Хамўрнинг ўғли Шакам кўриб қолди. Бир куни у Динани ушлаб олди-да, зўрлаб у билан ётди. 3  Шакам Ёқубнинг қизи Динага кўнгил қўйиб, уни яхши кўриб қолди ва Динани ўз севгисига ишонтиришга тушди. 4  Сўнг Шакам отаси Хамўрга+: «Шу қизни менга хотинликка олиб беринг»,— деди. 5  Шакам Динанинг номусига теккани Ёқубнинг қулоғига етганда, унинг ўғиллари далада мол боқиб юришган эди. Шунинг учун улар келмагунча, Ёқуб бу ҳақда ҳеч кимга айтмади. 6  Бир мунча вақтдан кейин, Шакамнинг отаси Хамўр, Ёқуб билан гаплашгани келди. 7  Ёқубнинг ўғиллари нима бўлганини эшитган заҳоти, даладан қайтиб келишди. Уларнинг ғазаби қайнаб, қаттиқ жаҳли чиққан эди. Чунки Шакам Ёқубнинг қизи билан ётиб+, ахлоқсизлик қилган эди+ ва Исроилни иснодга қолдирганди. 8  Хамўр уларга шундай деди: «Ўғлим Шакам қизингизга кўнгил қўйибди. Уни ўғлимга хотинликка беришингизни сўраб келдим. 9  Бир-биримиз билан қуда-андачилик қилайлик, қиз олиб, қиз берайлик+. 10  Мана, бутун юртимиз сизларнинг измингизда. Бизга қўшни бўлиб яшанглар ва савдо-сотиқ қилиб, мулк орттиринглар». 11  Кейин Шакам Динанинг отаси ва акаларига: «Сизларнинг назарингизда илтифот топайин. Нимаики сўрасангиз, барчасини муҳайё қиламан. 12  Қанча қалин, қанча совға-салом сўраманг, ҳаммасини бераман+. Фақат қизингизни менга хотинликка берсангиз бўлгани»,— деди. 13  Ёқубнинг ўғиллари эса, Шакам уларнинг синглиси Динанинг номусига теккани учун, Шакам билан отасини алдаб: 14  «Биз бундай қила олмаймиз, синглимизни суннат қилинмаган+ кишига бериш, биз учун шармандалик ҳисобланади. 15  Ҳамма эркакларингиз бизга ўхшаб суннат қилинсагина, биз бунга розилик берамиз+. 16  Шунда қизларимизни сизларга бериб, сизларнинг қизларингизни оламиз. Сизларнинг орангизда яшаб, бир халқ бўламиз. 17  Борди-ю, бизга қулоқ солмай, суннат қилинмасангизлар, синглимизни олиб кетамиз»,— дейишди. 18  Уларнинг гаплари Хамўр+ билан ўғли Шакамга+ маъқул келди. 19  Шакам Ёқубнинг қизини яхши кўриб қолгани сабабли, уларнинг талабини+ дарҳол бажаришга киришди. У отасининг хонадонида энг ҳурматли киши эди. 20  Шу тариқа, Хамўр билан ўғли Шакам шаҳар дарвозасига бориб+, аҳолига шундай дейишди: 21  «Бу одамлар биз билан тинч-тотув яшамоқчи. Улар шу ерда яшаб, савдо-сотиқ қилаверишсин. Юртимиз кенг, улар ҳам бемалол сиғишади. Уларнинг қизларини хотинликка олиб, қизларимизни уларга берайлик+. 22  Фақат улар, барча эркакларимиз уларга ўхшаб суннат қилинсагина, биз билан яшаб, битта халқ бўлишга кўнишар экан+. 23  Шундай қилсак, уларнинг мол-мулки, бойлиги ва бутун чорваси бизники бўлади. Улар биз билан яшаши учун, келинглар, уларнинг шартига рози бўлайлик». 24  Шаҳар дарвозаси олдида йиғилганларнинг барчаси, Хамўр билан ўғли Шакамнинг гапларига қулоқ солишди ва шаҳардаги ҳамма эркаклар суннат қилинишди. 25  Аммо учинчи куни, улар ҳали оғриб ётганда, Ёқубнинг иккита ўғли, Динанинг акалари+ Шимўн билан Леви қиличларини олиб ҳеч кимда шубҳа уйғотмай шаҳарга киришди ва ҳамма эркакларни қиличдан ўтказишди+. 26  Улар Хамўрни ва ўғли Шакамни ҳам қиличдан ўтказиб, Динани Шакамнинг уйидан олиб кетишди. 27  Ёқубнинг қолган ўғиллари эса, Шакам сингилларининг номусига теккани учун+, ўлиб ётган кишиларнинг устига бостириб кириб, шаҳарни талон-торож қилишди. 28  Улар қўй-эчкилар, қорамол, эшаклар ҳамда шаҳар ва даладаги бор нарсани олиб кетишди. 29  Шунингдек, бола-чақаси ва хотинларини асирликка олиб, уларнинг бутун мулкини ва уйларидаги бор нарсани талаб кетишди. 30  Шунда Ёқуб, Шимўн билан Левига+: «Сизлар мени бу ернинг аҳолиси — канъонликлар ва паризийларнинг нафратига қолдириб, оғир мусибатга* мубтало қилдиларинг. Менинг одамларим кам бўлгани учун, энди улар бирлашиб, менга қарши чиқишади-да, мен билан бутун хонадонимни йўқ қилишади»,— деди. 31  Улар бўлса жавобан: «Синглимиз билан фоҳишадай муомала қилишларига йўл қўймаймиз!» — дейишди.

Изоҳлар

Ёки «бадарға бўлишга».