Ишаё 37:1–38

  • Ҳизқиё Худодан ёрдам излайди (1–7)

  • Синахериб Қуддусга таҳдид қилади (8–13)

  • Ҳизқиёнинг ибодати (14–20)

  • Аллоҳнинг жавоби (21–35)

  • Фаришта 185 000 оссурияликни ўлдиради (36–38)

37  Шоҳ Ҳизқиё буни эшитиши билан, эгнидаги кийимини йиртиб, жулга ўранди ва Яҳованинг уйига борди+. 2  Сўнгра у жулга ўранган сарой бошқарувчиси Элияқимни, котиб Шавнани ва руҳоний оқсоқолларни чақиртириб, Омиз ўғли Ишаё+ пайғамбарнинг олдига жўнатди. 3  Улар Ишаёга қуйидагини айтишди: «Шоҳимиз Ҳизқиё шундай демоқда: “Бу кун қайғу-алам, таҳқирланиш ва шармандалик куни. Чунки биз тўлғоқ тутган, аммо туғишга мадори йўқ аёлга ўхшаймиз+. 4  Балки Тангрингиз Яҳова, Оссурия шоҳи барҳаёт Худони мазах қилиш+ учун рабшакни юбориб, у орқали айтган сўзларини эшитар. Эҳтимол, Аллоҳингиз Яҳова ўша сўзлар учун уни жавобгарликка тортар. Шундай экан, тирик қолганлар+ учун ибодат қилинг+”». 5  Шоҳ Ҳизқиёнинг хизматчилари Ишаёнинг олдига келишди+. 6  Ишаё уларга жавобан деди: «Хўжайинингизга айтинглар: “Яҳова шундай демоқда: “Эшитган сўзларингиз, Оссурия шоҳи ўз хизматчилари+ орқали Менга айтган ҳақоратли гаплари, сизларни қўрқувга солмасин+. 7  Мен унинг онгига бир фикр соламан ва у бир хабарни эшитиб, юртига қайтиб кетади+ ва ўз юртида қиличдан ўтказилади”»+. 8  Оссурия шоҳи Лахишдан кетганини эшитгач, рабшак унинг олдига қайтди ва шоҳ Либнага қарши жанг қилаётганини кўрди+. 9  Оссурия шоҳи Ҳабашистон подшоҳи Тирхоқо унга қарши жангга чиққанини эшитди ва Ҳизқиёнинг олдига хабарчилар юбориб+, деди: 10  «Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга мана бундай денглар: “Сен умид боғлаётган Тангринг: “Қуддус Оссурия шоҳи қўлига берилмайди”+,— деб сени алдашига йўл қўйма. 11  Оссурия шоҳлари барча юртларни йўқ қилиб ташлагани сенга маълум+. Нима, мен қутулиб қоламан, деб ўйлаяпсанми? 12  Ота-боболарим йўқ қилган халқларнинг худолари уларни қутқара олдими?+ Ўша Гозан, Хорон+ ва Разаф қани? Талассардаги Эден аҳолиси-чи? 13  Хомат билан Арпад шоҳлари қани? Сефарвайим+, Хана ва Иввах шаҳарларининг шоҳлари-чи?”» 14  Ҳизқиё бу хатларни хабарчиларнинг қўлидан олиб, ўқиб чиқди. Кейин у Яҳованинг уйига бориб, Яҳованинг олдида хатларни ерга ёйди+. 15  Ҳизқиё Яҳовага шундай дея ибодат қила бошлади+: 16  «Эй, карублар* устида* тахтда ўтирган Исроил Тангриси, Қўшинлар Сарвари Яҳова!+ Сен ер юзидаги барча шоҳликлар ичра танҳо ҳақ Худосан. Еру осмонни яратган Сенсан. 17  Менга қулоқ тутиб, тинглагин, эй Яҳова!+ Кўз ташлаб, назар солгин, эй Яҳова!+ Синахериб Сени, барҳаёт Худони мазах қилиб, айтган барча сўзларини эшит+. 18  Эй Яҳова, чиндан ҳам Оссурия шоҳлари ўзларининг ва бошқаларнинг юртларини хароб қилишди+. 19  Уларнинг худоларини оловга ташлашди+, чунки улар худо эмас, инсон қўли билан ясалган+ ёғоч ва тош эди, холос. Шу боис ҳам, уларни йўқ қила олишди. 20  Энди бўлса, эй, Аллоҳимиз Яҳова, бизни унинг қўлидан қутқар. Токи ер юзидаги барча шоҳликлар, ёлғиз Сен Худо эканингни билиб олишсин, эй Яҳова!»+ 21  Омиз ўғли Ишаё Ҳизқиёга қуйидаги хабарни юборди: «Исроил Тангриси Яҳова шундай демоқда: “Оссурия шоҳи Синахериб тўғрисида Менга ибодат қилганинг учун+, 22  Яҳова унга қарши мана бу сўзларни айтди: “Сионнинг бокира қизи сени менсимай, масхара қилади. Қуддуснинг қизи сенга қараб, бошини чайқайди. 23  Сен кимни мазах қилиб+, ҳақоратлаяпсан? Кимга қарши овозингни кўтаряпсан?+Кимга такаббур кўз билан қараяпсан? Исроилнинг Муқаддас Тангрисига эмасми?!+ 24  Хизматкорларинг орқали Яҳовани мазах қилиб+:“Беҳисоб жанг араваларим биланТоғларнинг тепасига кўтариламан+,Ливаннинг олис ерларига етаман. Унинг баланд кедрларинию сара арчаларини қулатаман. Энг баланд тоғларига кўтарилиб, қуюқ ўрмонларига кириб бораман. 25  Қудуқлар қазиб, сувини ичаман.Мисрнинг дарёларини* оёғим билан босиб қуритаман”,— дединг. 26  Мен буни рўёбга чиқаришни олдиндан режалаштириб қўйганимни эшитмаганмидинг?! Азалдан буни ҳозирлаб қўйган эдим+. Энди эса амалга ошираман+. Сен мустаҳкам шаҳарларни кимсасиз харобага айлантирасан+. 27  Уларнинг аҳолиси чорасиз қолади.Улар даҳшатдан титраб, иснодга қолади. Даладаги ўт-ўландай, майсадай бўлади,Шарқ шамоли куйдириб юборган томда ўсган ўтдай қуриб қолади. 28  Сенинг қачон ўтиришинг, қачон киришингу қачон чиқишинг менга маълум+.Менга қаҳр қилганингни ҳам яхши биламан+. 29  Менга қарши ғазабинг қайнаб+, бўкирганинг қулоғимга етди+. Шу сабабли, бурнингдан илгак ўтказиб, оғзингга сувлуқ соламан-да+,Келган йўлинг билан ортингга қайтариб юбораман”. 30  Эй Ҳизқиё, мана бу сен учун белги бўлади: бу йили ўзи ўсиб чиққан нарсани* ейсизлар. Иккинчи йили эса тушган донлардан униб чиққанини ейсизлар. Учинчи йили бўлса ўзларингиз уруғ экиб, ҳосилини йиғиб оласизлар, узумзорлар ўтказиб, мевасини ейсизлар+. 31  Яҳудо хонадонининг омон қолганлари+ чуқур илдиз отиб, мўл ҳосил беради. 32  Зеро, омон қолганлар Қуддусдан, нажот топганлар Сион тоғидан чиқиб келади+. Қўшинлар Сарвари Яҳова буни ғайрати ила амалга оширади+. 33  Яҳова Оссурия шоҳи ҳақида мана бундай демоқда+: “У, бу шаҳарга кирмайди+,Унга қарата ўқ ҳам узмайди,Қаршисида қалқони билан ҳам турмайди,Унга қарши қиялатиб тупроқ ҳам уймайди”+. 34  “Келган йўли билан қайтиб кетади,У, бу шаҳарга кирмайди”,— деб айтмоқда Яҳова. 35  Мен бу шаҳарни Ўз исмим ҳаққи+,Хизматкорим Довуд ҳаққи+ ҳимоя қиламан”»+. 36  Яҳованинг фариштаси Оссурия қароргоҳига келиб, 185 000 та одамни қириб ташлади. Халқ эрта тонгда туриб, атрофда ётган жасадларни кўрди+. 37  Шунда Оссурия шоҳи Синахериб орқага чекиниб, Ниневияга*+ қайтди ва ўша ерда қолди+. 38  Бир куни у худоси Нисрохнинг ибодатхонасида сажда қилаётганида, ўғиллари Одраммалек билан Саризар уни қилич билан ўлдириб+, Арарат+ юртига қочиб кетишди. Ўрнига эса ўғли Асархаддон+ тахтга ўтирди.

Изоҳлар

Бошқа вариант «ўртасида».
Ёки «Нил анҳорларини».
Ёки «доннинг тушган бошоқларидан униб чиққанини».
Ёки «Найнаво».