Ишаё 46:1–13

  • Бобил худолари ва Исроил Худоси (1–13)

    • Яҳова келажакни башорат қилади (10)

    • Кунчиқар томондан йиртқич қушни чақиради (11)

46  Бэл букилиб+, Наво* букчайиб қолади. Бутлари ҳайвонларга, юк ҳайвонларига ортилади+.Улар чарчаган ҳайвонларга оғир юк бўлади.  2  Иккови бирга букчайиб, эгилиб қолади.Улар юкларини* сақлаб қола олмайди,Ўзлари эса асир қилиб олиб кетилади.  3  «Эй, Ёқуб хонадони, эй, Исроил хонадонининг омон қолганлари+, Менга қулоқ солинг!Мен сизларга она қорнидан ғамхўрлик қилиб, туғилганингиздан буён қўллаб келяпман+.  4  Кексайган чоғингизда ҳам Мен ўзгармайман+,Сочингиз оқарса ҳам сизларни қўлимда олиб юраман. Илгаригидай сизларни кўтариб юраман ва қутқараман+.  5  Мени кимга ўхшатасиз? Ким билан тенглаштирасиз?+Ўхшашлигимиз кўриниши учун Мени ким билан солиштирасиз?+  6  Ҳамёнидан тилла тўкиб,Кумушни тарозида ўлчайдиганлар бор. Улар заргар ёллаб, унга худо ясаттиради+. Сўнгра ергача эгилиб, ўша худога сиғинади+.  7  Улар уни елкаларида олиб юради+.Кўтариб келади-да, ўрнига қўяди, У фақат ўша ерда туради+, Унга ёлворишади, аммо у жавоб қайтармайди,Ҳеч кимни қайғудан халос эта олмайди+.  8  Буни ёдда тутинг, жасоратли бўлинг. Эй қонунбузарлар, буни қалбингизда сақланг.  9  Қадимда бўлган нарсаларни эсга олинг,Мен Худоман, Мендан бошқаси йўқ. Мен Тангриман, Менга ўхшагани йўқ+. 10  Охирида нима бўлишини бошидан,Ҳали юз бермаган нарсаларни олдиндан айтаман+. Мен: “Ниятим албатта бажо бўлади+,Истаганимни амалга ошираман”+,— дейман. 11  Кунчиқар томондан бир йиртқич қушни+,Олис юртдан иродамни бажарадиган бир кишини чақираман+. Айтганимни амалга ошираман. Тилагимни бажо қиламан+. 12  Эй, қалби ўжарлар,Эй, одилликдан йироқ бўлганлар, Мени тингланг. 13  Мен адолатимни яқинлаштирдим,У узоқда эмас, Нажотим асло кечикмайди+. Мен Сионга нажотни, Исроилга улуғворлигимни тақдим этаман»+.

Изоҳлар

Бэл ва Наво Бобилнинг худолари бўлган.
Яъни ҳайвонларга юкланган бутларни.