Йўэл 1:1–20

  • Ҳашарот босқини (1–14)

  • «Яҳованинг куни яқин!» (15–20)

    • Пайғамбар Яҳовага илтижо қилади (19, 20)

1  Яҳова Патувал ўғли Йўэлга* қуйидаги сўзларни айтишни буюрди:   «Эй оқсоқоллар, буни эшитинг!Эй юрт* аҳли, бунга диққат қилинг! Сизлар ёки ота-боболарингиз давридаБу каби воқеа юз берганмиди?!+   Бу ҳақда ўғилларингизга айтиб беринг.Ўғилларингиз ўз ўғилларига,Уларнинг ўғиллари эса кейинги авлодга бу ҳақда сўзлаб берсин.   Еб битирувчи чигирткадан қолганини чигиртка галаси йўқ қилди+.Чигиртка галасидан қолганини қанотсиз чигиртка еб битирди.Қанотсиз чигирткадан қолганини очофат чигиртка еб қўйди+.   Уйғонинг, эй майхўрлар+, йиғланг! Эй шаробхўрлар, дод-вой солинг!Чунки янги шароб оғзингиздан тортиб олинди+.   Ахир юртимга кучли ва сон-саноқсиз бир халқ бостириб келди+. Унинг тишларию жағлари шерларникидай+.   Бу халқ токимни қуритиб юборди, анжир дарахтимни тўнкага айлантирди.Шохларини яланғочлаб, ҳар ёққа улоқтириб ташлади.Новдаларида пўстлоғи ҳам қолмади.   Куёвидан айрилган қиздайЖулга ўраниб дод-фарёд қилинг.   Дон назри+ билан ичимлик назри+ Яҳованинг уйига олиб келинмаяпти.Яҳованинг хизматчилари бўлмиш руҳонийлар аза тутяпти. 10  Даладаги ўсимликлар яксон қилинди, ер мотам тутяпти+.Чунки ғалла нобуд бўлди, янги шароб қуриб қолди, мой тугади+. 11  Буғдой билан арпани ўйлабДеҳқонлар саросимада, боғбонлар фиғон чекяпти.Чунки даладаги ҳосил яксон бўлди. 12  Узум токиюАнжир дарахти қуриб қолди. Анор, пальма дарахти ва олма,Даладаги ҳамма дарахтлар қуриб кетди+.Халқ орасидаги қувонч уятга айланди. 13  Эй руҳонийлар, жулга ўраниб аза тутинг.Фарёд қилинг, эй, қурбонгоҳ олдида хизмат қилувчилар+. Эй, Тангримнинг хизматчилари, ичкарига киринг, тунни жулга ўранган ҳолда ўтказинг.Чунки дон назри+ билан ичимлик назри+ Аллоҳингиз уйига олиб келинмаяпти. 14  Рўза эълон қилинг, тантанали йиғинга чақиринг+. Юрт аҳли билан бирга оқсоқолларни ҳамХудойингиз Яҳованинг уйига йиғиб+, Яҳовадан ёрдам сўраб илтижо қилинг. 15  Эвоҳ, ўша кун келяпти! Яҳованинг куни яқин!+Ўша куни Қодир Худо вайронагарчилик келтиради! 16  Зеро, ризқимиз кўз олдимизда нобуд бўлиб,Тангримиз уйида шод-хуррамлик йўқолди! 17  Уруғлар* кураклар остида нобуд бўлди. Омборлар бўшаб қолди. Ғалла йўқлиги учун, дон омборлари бузилиб кетди. 18  Ҳатто чорва инграмоқда! Яйлов йўқлигидан қорамол подалари сарсон бўлиб юрибди! Қўй сурувлари ҳам жабр тортяпти. 19  Эй Яҳова, Сенга илтижо қиламан+.Ахир олов даштдаги яйловларни йўқ қилди-ку!Ёнғин даладаги барча дарахтларни ютиб юборди-ку! 20  Ҳатто йиртқич ҳайвонлар ҳам Сенга нола қилади.Чунки оқар сувлар қуриб қолди,Олов даштдаги яйловларни йўқ қилиб юборди».

Изоҳлар

Маъноси «Яҳова Худодир».
Ёки «замин».
Бошқа вариант «Анжир қоқи».