Левилар 5:1–19

  • Турли гуноҳлар ва қурбонликлар (1–6)

    • Ўзганинг гуноҳи ҳақида хабар бериш (1)

  • Камбағалнинг қурби етадиган қурбонликлар (7–13)

  • Билмасдан қилинган гуноҳ учун айб қурбонлиги (14–19)

5  Агар киши бирор қилмишнинг гувоҳи бўлган ёки буни кўрган, ё билган бўлса ва қилмиш ҳақида гувоҳлик бериш борасида оммавий даъватни*+ эшитиб хабар бермаса, у хатоси учун жазолансин. 2  Ёки киши бирор нопок нарсага: ҳаром ҳисобланган ёввойи ҳайвоннинг, нопок уй ҳайвонининг ёки ғуж-ғуж* нопок мавжудотлардан бирортасининг жасадига тегса, бундай киши ҳаром бўлиб қолади+. Ҳатто у ҳаром бўлганини тушунмаса ҳам айбдор ҳисобланади. 3  Ёхуд киши билмай туриб инсоннинг бирор нопоклигига+ — уни ҳаром қиладиган ҳар қандай нопок нарсага тегса ва кейин буни билиб қолса, айбдор ҳисобланади. 4  Агар киши бирор ишни қиламан дея оқибатини ўйламай шошилиб қасам ичса — қандай иш бўлишидан қатъи назар, хоҳ яхши, хоҳ ёмон иш бўлсин — лекин кейин шошилиб қасам ичганини тушунса, у айбдор ҳисобланади*+. 5  Борди-ю, киши ушбу нарсаларнинг бирортасида айбдор бўлиб қолса, қилган гуноҳида иқрор бўлиши керак+. 6  У қилган гуноҳи учун Яҳовага айб қурбонлигини келтирсин+, яъни қўй-эчкиларидан урғочи ҳайвонни — урғочи қўзини ёки ёш урғочи эчкини гуноҳ қурбонлиги қилиб келтирсин. Руҳоний унинг гуноҳини ювсин. 7  Агарда қўйни келтиришга қурби етмаса, ўз гуноҳи учун иккита ғурракни ёки иккита каптар палапонини Яҳовага айб қурбонлиги қилиб келтирсин+. Бирини гуноҳ қурбонлиги, бошқасини куйдириладиган қурбонлик қилиб келтирсин+. 8  У қушларни руҳонийга берсин. Руҳоний биринчи қушни гуноҳ қурбонлиги қилиб келтирсин. У қушнинг бўйнини олд томондан синдирсин*, лекин бошини узиб ташламасин. 9  Гуноҳ қурбонлигининг бир қисмини қурбонгоҳнинг деворига сачратсин, қоннинг қолган қисмини эса қурбонгоҳнинг ёнбошига тўксин+. Бу — гуноҳ қурбонлиги. 10  Бошқа қушни у қоидага биноан куйдириладиган қурбонлик қилиб келтирсин+. Руҳоний унинг гуноҳини ювсин ва унинг гуноҳи кечирилади+. 11  Борди-ю, иккита ғурракни ёки иккита каптар палапонини қурбон қилишга қурби етмаса, унда қилган гуноҳи учун эфанинг*+ ўндан бир қисмига тенг олий навли унни гуноҳ қурбонлиги қилиб келтирсин. Олий навли унга мой қўшмасин, устига хушбўй смола ҳам қўймасин, чунки бу гуноҳ қурбонлигидир. 12  У назрни руҳонийга берсин ва руҳоний олий навли уннинг бир ҳовучини рамз назри сифатида олиб, Яҳовага келтирилган назрлар устига қўйсин ва қурбонгоҳда куйдирсин. Бу — гуноҳ қурбонлиги. 13  Руҳоний унинг содир этган гуноҳини, айтиб ўтилган гуноҳларнинг ҳар қайсисини ювсин ва унинг гуноҳи кечирилади+. Назрнинг қолган қисми дон назри сингари+ руҳонийга тегишли бўлсин”+». 14  Яҳова гапини давом эттириб, Мусога шундай деди: 15  «Агар бирор киши билмаган ҳолда бевафоларча йўл тутса ва Яҳовага тегишли муқаддас нарсалар борасидаги қонунни бузиб гуноҳ қилса+, у подасидан нуқсонсиз қўчқорни айб қурбонлиги сифатида Яҳовага олиб келсин+. Қўчқорнинг қиймати кумуш шекел* — муқаддас жойда асос қилиб олинган шекел билан баҳолансин+. 16  У муқаддас жойга қарши гуноҳ қилгани учун товон тўласин. Бундан ташқари, ўша нарсанинг бешдан бир қисмига тенг қийматни қўшиб берсин+. Буларни у руҳонийга берсин ва руҳоний қўчқорни айб қурбонлиги қилиб келтирсин ва унинг гуноҳини ювсин+. Шунда унинг гуноҳи кечирилади+. 17  Агарда бирор киши Яҳова қилма деб айтган қандайдир гуноҳ ишга қўл урса, ҳатто у буни билмай туриб қилган бўлса ҳам, айбдор ҳисобланади ва у хатоси учун жазолансин+. 18  У баҳоланган қийматга кўра ўз подасидан нуқсонсиз қўчқорни айб қурбонлиги сифатида олиб келсин+. Сўнг руҳоний, у билмасдан содир этган, атайин қилинмаган хатони ювсин ва унинг гуноҳи кечирилади. 19  Бу — айб қурбонлиги. У чиндан ҳам Яҳовага қарши гуноҳ қилган».

Изоҳлар

Сўзма-сўз «лаънат (қасам) овозини». Эҳтимол, қилмиш тўғрисидаги эълон бўлиб, бу эълон қилмишга қўл урган кишига ёки қилмишнинг шоҳиди бўлиб, бу ҳақда хабар бермаган гувоҳга қарата айтилган лаънатни ўз ичига олади.
Бу ибронийча сўз остида ҳавода, денгизда ва қуруқликда учрайдиган гала-гала кичик мавжудотлар тушунилиши мумкин.
Бу ерда, киши ўз сўзининг устидан чиқмаган вазият назарда тутилган.
Яъни бўйнини узмасдан бармоқ тирноғи билан териси тилинарди.
Бир шекел=11,4 г. Илованинг Б14 мавзусига қ.