Левилар 6:1–30

  • Айб қурбонлиги келтириладиган бошқа вазиятлар (1–7)

  • Қурбонликлар борасида йўл-йўриқлар (8–30)

    • Куйдириладиган қурбонлик (8–13)

    • Дон назри (14–23)

    • Гуноҳ қурбонлиги (24–30)

6  Яҳова Мусога яна қуйидагиларни айтди:  «Борди-ю, кимдир Яҳовага нисбатан бевафолик қилиб+, унга ишониб топширилган ёки гаров сифатида берилган ёки ўғирлаган нарсаси ҳақида яқинига ёлғон гапирса ёки уни алдаса+  ёки йўқолган бирон нарсани топиб олиб, у ҳақда ёлғон гапирса ва бу каби гуноҳ ишларни қилмаганликда ёлғондан қасам ичса+,  у гуноҳ қилган бўлиб, айбдор ҳисобланади. Шу боис, у ўғирлаган ёки дўқ-пўписа ё алдов йўли билан тортиб олган ёки унга ишониб топширилган ёки топиб олган нарсани эгасига қайтариб берсин.  Агар у фойда кўриш ниятида бировнинг нарсаси борасида ёлғондан қасам ичган бўлса, унда келтирилган зиённинг ўрнини тўлдириб+, у қанчага баҳоланса, ўша баҳонинг бешдан бир қисмини устига қўшиб берсин. Унинг айби очилган куни ўша нарсани эгасига қайтариб берсин.  Кейин белгиланган баҳога биноан, сурувидан нуқсонсиз бир қўчқорни Яҳовага атаб олиб келсин. Уни айб қурбонлиги сифатида руҳонийга берсин+.  Руҳоний Яҳованинг олдида унинг гуноҳини ювсин ва у қайси қилмишда айбдор бўлишига қарамай, унинг гуноҳи кечирилади»+.  Яҳова сўзида давом этиб, Мусога деди:  «Ҳорун билан ўғилларига шундай қилишни буюр: “Куйдириладиган қурбонлик ҳақидаги қонун қуйидагичадир+: куйдириладиган қурбонлик кечаси билан, эрталабгача қурбонгоҳ ичидаги олов устида қолиши ва қурбонгоҳдаги олов ёниб туриши лозим. 10  Руҳоний хизмат пайтида кийиладиган зиғир матосидан тикилган кўйлагини+ ва уятли жойларини ёпиш учун зиғир матоли иштонини* кийсин+. Сўнг қурбонгоҳдаги ёниб бўлган куйдириладиган қурбонликнинг кулини олиб+, қурбонгоҳнинг ёнига қўйсин. 11  Кейин эса бу кийимини ечиб+, бошқа кийимини кийсин ва кулни қароргоҳнинг ташқарисидаги тоза жойга олиб чиқсин+. 12  Қурбонгоҳдаги олов ўчмай, ёниб турсин. Руҳоний ҳар куни эрталаб унга ўтин солиб+, устига куйдириладиган қурбонликни қўйсин ва қурбонгоҳ устида тинчлик қурбонликларининг ёғини куйдирсин+. 13  Қурбонгоҳдаги олов ўчмай, доим ёниб турсин. 14  Дон назри тўғрисидаги қонун эса қуйидагичадир+: Ҳоруннинг ўғиллари уни олиб келиб, Яҳованинг ҳузурига, қурбонгоҳ олдига қўйишсин. 15  Улардан бири дон назри сифатида олиб келинган олий навли уннинг бир ҳовучини, оз-моз мойни ва дон назри устидаги хушбўй смоланинг ҳаммасини олиб, қурбонгоҳдан тутун кўтарилиши учун куйдирсин. Бу — Яҳова учун хуш ҳидли рамз назри+. 16  Дон назрининг ортиб қолганини Ҳорун ва унинг ўғиллари ейишсин+. Улар ундан хамиртурушсиз нон пишириб, уни муқаддас жойда, учрашув чодирининг ҳовлисида ейишсин+. 17  У хамиртуруш қўшилмай пиширилсин+. Буни уларга, Менга атаб оловда куйдириладиган дон назридан улуш сифатида бердим+. Бу, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонлиги сингари ўта муқаддасдир+. 18  Уни Ҳоруннинг авлодидан бўлган барча эркаклар ейишсин+. Бу — Яҳовага аталган куйдириладиган назрдан авлодларингиз оша, асрлар бўйи сизларга тегадиган улуш бўлади+. Бу назрларга теккан ҳамма нарса муқаддас бўлади”». 19  Кейин Яҳова Мусога шуларни айтди: 20  «Мойланадиган куни+, Ҳорун билан ўғиллари Яҳовага қуйидаги назрни келтиришсин: мунтазам дон назри сифатида+ келтирилганидай олий навли ундан эфанинг*+ ўндан бир қисмини олиб, унинг ярмини эрталаб, қолган ярмини эса кечқурун олиб келишсин. 21  Унга мой қўшиб, товада пиширилсин+. У мой билан яхшилаб аралаштирилган бўлсин ва уни пиширилган дон назри сифатида бўлак-бўлак қилиб синдириб, Яҳовага аталган хуш ҳидли назр сифатида олиб келинсин. 22  Бу назрни Ҳоруннинг ўрнига руҳоний этиб мойланадиган ўғли ҳам олиб келсин+. Яҳовага аталган ушбу назр бутунлайин куйдирилсин. Бу, асрлар оша амал қилинадиган қоидадир. 23  Руҳоний олиб келадиган ҳар қандай дон назри бутунлайин куйдирилсин. У ейилмасин». 24  Яҳова Мусога яна қуйидагиларни айтди: 25  «Ҳорун билан ўғилларига шундай деб айт: “Гуноҳ қурбонлиги борасидаги қонун мана бундай+: гуноҳ қурбонлиги куйдириладиган қурбонлик сўйиладиган жойда+, Яҳованинг олдида сўйилсин. У ғоят муқаддасдир. 26  Уни гуноҳ қурбонлигини келтирган руҳоний муқаддас жойда, учрашув чодирининг ҳовлисида+ есин+. 27  Бу қурбонликнинг гўштига теккан ҳар қандай нарса муқаддас бўлиб қолади. Агар унинг қони кимнингдир кийимига сачраб кетса, қон сачраган кийимини муқаддас жойда ювсин. 28  Бу қурбонлик қайнатилган сопол идиш синдирилсин. Борди-ю, у мис идишда қайнатилган бўлса, бу идиш тозаланиб, сув билан ювилсин. 29  Қурбонликнинг гўштини руҳоний бўлган эркакларнинг ҳаммаси есин+. У ғоят муқаддасдир+. 30  Лекин гуноҳни ювиш мақсадида қони муқаддас жойга, учрашув чодирига олиб кирилса, гуноҳ қурбонлигини еб бўлмайди+. У оловда куйдирилиши даркор.

Изоҳлар

Ёки «ички кийимини».