Малаки 4:1–6

  • Яҳованинг кунидан олдин Илёснинг келиши (1–6)

    • Адолат қуёши порлайди (2)

4  Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: «Ана, ўчоқдай ловуллаган кун келяпти!+ Ўша куни ўзбилармонлар ва ёвузлик қилувчиларнинг ҳаммаси сомонга ўхшаб қолади. Келаётган ўша куни улар албатта йўқ қилинади, уларда на томир, на шох қолади.  Аммо Менинг исмимни эҳтиром қилган сизларнинг устингиздан адолат қуёши порлаб, шифобахш нурларини сочади. Сизлар бўрдоқи бузоқлардай сакрайсиз».  Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: «Сизлар ёвузларни топтайсиз. Булар юз берган кунда улар оёғингиз остидаги тупроқдай бўлади.  Хизматкорим Мусо орқали берилган Тавротни, яъни бутун Исроил халқи амал қилсин деб Мен Хоревда берган қонун-қоида ва ҳукмларни ёдда тутинглар+.  Мана, Яҳованинг улуғ ва мудҳиш куни келишидан аввал+, олдингизга Илёс пайғамбарни юборяпман+.  Келганимда ер юзига зарар етказиб, уни йўқ қилиб* юбормаслигим учун, у оталарнинг қалбларини ўғилларга+, ўғилларнинг қалбларини эса оталарга қайтаради».

Изоҳлар

Сўзма-сўз «йўқ қилишга бағишланган». Ибронийча ушбу ибора номуносиб тарзда фойдаланишдан сақлаш ва кўпинча тамомила йўқ қилиш учун ажратиб қўйиш деган маънога эга.