Матто баён этган хушхабар 11:1–30
11 Исо 12 та шогирдига насиҳат бериб бўлгач, ваъз қилиш ва таълим бериш учун у ердан бошқа жойга йўл олди+.
2 Қамоқда ўтирган Яҳё+, Масиҳнинг қилаётган ишлари ҳақида эшитганида, шогирдларини юбориб+:
3 «Келиши керак бўлган зот сенмисан ёки бошқасини кутайликми?»+ — деб сўради.
4 Исо уларга шундай жавоб берди: «Бориб, эшитаётган ва кўраётганларингизни Яҳёга айтиб беринглар+:
5 кўрлар кўряпти+, чўлоқлар юряпти, моховлар пок бўляпти+, карлар эшитяпти, ўликлар тириляпти ва камбағалларга хушхабар эълон қилиняпти+.
6 Мендан шубҳаланмаган* киши бахтлидир»+.
7 Улар кетганидан кейин, Исо халойиққа Яҳё тўғрисида қуйидагиларни айта бошлади: «Сизлар саҳрога нима кўргани бордингизлар?+ Шамолда ҳилпираётган қамишними?+
8 Хўш, нима кўргани бордингизлар? Нафис кийим кийган одамними? Ахир нафис кийимли кишилар шоҳ саройларида бўлишади-ку.
9 Унда нима сабабдан у ерга бордингизлар? Пайғамбарни кўрганими? Ҳа, шуни билингки, сизлар кўрган киши пайғамбардан ҳам улуғдир+.
10 Айнан шу инсон ҳақида: “Мана, Мен сендан аввал Ўз хабарчимни юборяпман, у сенга йўл ҳозирлайди!”+ — деб ёзилган.
11 Ишонаверинг, аёл зотидан туғилганлар орасида халқни сувга чўмдириб юрган Яҳёдан улуғроғи келиб чиқмаган. Аммо Осмон Шоҳлигида энг кичик мартабага эга бўлган ҳам ундан буюкроқдир+.
12 Яҳёнинг* давридан то ҳозиргача Осмон Шоҳлиги — бу, одамлар жон-жаҳди билан интилаётган мақсаддир ва интилишдан тўхтамаганларгина унга эришадилар+.
13 Зеро барчаси — пайғамбарлар китоблари ҳам, Таврот ҳам Яҳёнинг давригача башорат қилган+.
14 Буни қабул қиласизларми ёки йўқми, у — келиши керак бўлган Илёс пайғамбардир+.
15 Қулоғи борлар уқиб олсин.
16 Ушбу авлодни ким билан таққосласам экан?+ Бу авлод, бозор майдонида ўтириб олиб, ўртоқларига шундай деб бақираётган ёш болаларга ўхшайди:
17 “Биз сизларга най чалдик, сизлар бўлса ўйнамадингизлар. Биз дод-фарёд қилдик, сизлар эса кўксингизга уриб қайғурмадингизлар”.
18 Шу сингари, Яҳё келганида на еди, на ичди. Бироқ одамлар: “Уни жин урибди”,— дейишди.
19 Инсон Ўғли келганида еди ҳам, ичди ҳам+, аммо одамлар: “Ана, очофат, майхўр, солиқчилару гуноҳкорларнинг дўсти”,— деб айтишяпти+. Нима дейишса дейишсин, одамнинг донолиги адолатли ишларидан кўринади»+.
20 Бундан сўнг, Исо ўзининг кўп қудратли ишларини кўрсатган шаҳарларга тавба қилишмагани учун таъна қила бошлади:
21 «Ҳолингга вой, эй Ҳоразин! Ҳолингга вой, эй Байтсайда! Чунки сизларда кўрсатилган қудратли ишлар Тир билан Сидонда кўрсатилганида эди, улар жулга ўраниб, кулга ўтириб, аллақачон тавба қилган бўларди+.
22 Ана шу сабабли сизларга айтяпман: Ҳукм кунида сизлардан кўра Тир билан Сидоннинг аҳволи енгилроқ бўлади+.
23 Сен эса, эй Кафарнаҳум+, наҳотки осмонгача юксала олсанг? Йўқ, сен мозорга* тушасан+. Боиси, сенда кўрсатилган қудратли ишлар Садўмда кўрсатилганида эди, у шу кунгача мавжуд бўларди.
24 Шу сабабли, сизларга айтяпман: Ҳукм кунида сизлардан кўра Садўмнинг аҳволи енгилроқ бўлади»+.
25 Исо сўзида давом этиб, шундай деди: «Эй Ота, еру осмоннинг Рабби, ҳамманинг олдида Сени улуғлайман. Чунки Сен буларни доною зукколардан яшириб, болаларга очиб бердинг+.
26 Ҳа, Ота, зеро Сен шуни маъқул топдинг.
27 Отам менга ҳамма нарсани топширди+. Ўғилни Отадан бошқа ҳеч ким яхши билмайди+. Худди шундай Отани ҳам Ўғилдан ва Ўғил кимга очиб беришни истаса, ўша кишидан бўлак ҳеч ким яхши билмайди+.
28 Эй, заҳмат чекаётганлар ва оғир юк остида юрганлар, барчангиз олдимга келинглар. Мен сизларга роҳат бахш этаман.
29 Менинг бўйинтуруғимни олиб, мендан ўрганинглар, чунки мен мулойим ва соддадилман+. Шундай қилиб, жонларингиз роҳат топади.
30 Зеро менинг бўйинтуруғим қулай ва юким енгилдир».