Михо 7:1–20
7 Ҳолимга вой! Чунки МенЁзги мевалар йиғилгач,Узум ҳосили териб олингач,Ейиш учун бир шингил узумни,Кўнгли тусаган эрта пишар анжирни тополмаган одамга ўхшайман.
2 Содиқ кишилар ер юзидан йўқ бўлиб кетди.Одамлар орасида бирорта ҳам одил инсон йўқ+.
Уларнинг бари қон тўкиш учун пистирмада ётади+.
Ҳар бири биродарини тўр билан овлайди.
3 Уларнинг қўллари ёмонлик қилишга тайёр ва буни зўр уддалайди+.Амалдор совға талаб қилади,Ҳакам пора олади+,Обрўли киши хоҳлаган нарсасини сўрайди+,Улар тил бириктириб иш тутишади.
4 Уларнинг энг яхшиси тиканга ўхшар,Энг одили тиканакли тўсиқдан баттар.
Уларнинг қўриқчилари* айтган кун, халқ* жавобгарликка тортиладиган кун келади+.
Шунда улар саросимага тушишади+.
5 Шеригингга ишонма,Яқин дўстингга таянма+.
Қўйнингда ётган хотинингга ҳам сирингни очма.
6 Ўғил отасидан нафратланяпти,Қиз онасига+,Келин қайнонасига қарши чиқяпти+.Одамнинг душманлари — ўз уйидагилари+.
7 Лекин мен Яҳовага кўз тикаман+.
Нажоткорим Худони сабр билан кутаман+.
Худойим мени эшитади+.
8 Бошимга фалокат тушгани учун севинма, эй душманим.
Гарчи йиқилган бўлсам-да, ўрнимдан тураман,Зулматда яшаётган бўлсам-да, Яҳова менинг нурим бўлади.
9 Масаламни кўриб чиқиб, мен учун адолатли ҳукм чиқармагунча,Яҳованинг ғазабига чидайман.(Чунки Унга қарши гуноҳ қилдим.+)
У мени ёруғликка олиб чиқади.Шунда Унинг адолатини кўраман.
10 Душманим ҳам буни кўради.Менга: «Худойинг Яҳова қаерда?» +— деган
Шарманда бўлади.
Шунда мен душманнинг аҳволини кўраман.
У кўчадаги лойдай топталади.
11 Бу, тош деворларинг қуриладиган кун бўлади.Ўша куни чегаралар кенгайтирилади*.
12 Ўша куни улар ҳар ёқдан:Оссуриядан, Миср шаҳарларидан,Мисрдан тортиб Фурот дарёсигача бўлган кенг ҳудуддан,Денгизлару тоғлар орасидаги юртлардан олдингга келади+.
13 Уларнинг қилмишлари дастидан,Аҳолиси сабабли ер юзи ҳувуллаб қолади.
14 Ўрмонда, боғнинг ўртасида ёлғиз яшаганХалқингни, мулкинг бўлмиш сурувингни таёқ билан боқ+.
Ўтмишда бўлганидек, уларни Башанда ва Гиладда ўтлат+.
15 «Эй халқ, Миср юртидан чиққанингизда бўлганидай,Сизларга ажойиботлар кўрсатаман+.
16 Халқлар қудратли бўлишига қарамай, буларни кўриб уятга қолади+.
Оғизларини қўллари билан беркитади.Уларнинг қулоқлари кар бўлиб қолади.
17 Улар илонга ўхшаб тупроқ ялайди+,Ерда судралиб юрувчилар сингари қалъаларидан титроқ босиб чиқади.
Улар ваҳима ичида Тангримиз Яҳованинг олдига келади,Ундан қўрқадиган бўлади»+.
18 Халқи орасидан омон қолганларнинг+ гуноҳини кечирувчи, қилмишини афв этувчи+Сенга ўхшаш Худо борми?!
Сен абадий ғазабланиб юрмайсан.Зеро, меҳр-садоқат намоён этиш Сенга ёқади+.
19 Сен яна раҳм-шафқат кўрсатасан+, хатоларимизни топтаб ташлайсан.
Сен барча гуноҳларимизни денгиз тубига улоқтириб юборасан+.
20 Ўтмишда ота-боболаримизга онт ичганингдай,Сен Ёқубга вафо қилиб,Иброҳимга меҳр-садоқат кўрсатасан+.
Изоҳлар
^ Сўзма-сўз «Сизларнинг қўриқчиларингиз».
^ Сўзма-сўз «сизлар».
^ Бошқа вариант «фармон узоқда бўлади».