Нахимиё 6:1–19

  • Қурилишга қаршиликлар давом этади (1–14)

  • Девор қурилиши 52 кунда битади (15–19)

6  Санбаллат, Тўвиё+, арабистонлик+ Гашим ва бошқа душманларимизга деворни қуриб битказганим+ ва ўпирилган жойларини тиклаганим ҳақида хабар етиши биланоқ, (бироқ ўша пайтда дарвозаларга ҳали эшик ўрнатмаган эдим)+ 2  Санбаллат ва Гашим дарҳол менга: «Келинг, Онў+ водийсидаги қишлоқлардан бирида учрашайлик»,— деган хабарни юборишди. Бироқ улар менга зиён етказишни режалаштирган эди. 3  Шунда мен хабарчилар орқали уларга: «Мен муҳим иш билан банд бўлганим учун кела олмайман. Агар сизлар билан учрашишга кетиб қолсам, иш тўхтаб қолади»,— деб айтиб юбордим. 4  Лекин улар ўша хабарни тўрт марта менга жўнатишди ва мен ҳар сафар бир хил жавоб бердим. 5  Охири, Санбаллат бешинчи марта ўз хизматчисини менинг ёнимга очиқ хат билан юборди. 6  У ерда шундай сўзлар ёзилган эди: «Сиз ва яҳудийлар исён кўтармоқчи эканингиз ҳақида халқлар орасида миш-мишлар юрибди+. Гашим+ ҳам буни тасдиқлаяпти. Айнан бу учун деворни қураётган экансиз ва яҳудийларнинг шоҳи бўлмоқчимишсиз. 7  Қолаверса, пайғамбарларни ҳам тайинлаб, сиз ҳақингизда Қуддус бўйлаб: “Яҳудонинг ўз подшоҳи бор!” — деб эълон қилишларини айтган экансиз. Энди буларнинг бари шоҳга етказилади. Келинг, бу масалани бирга ҳал қилайлик». 8  Аммо мен унга: «Айтганларингизнинг ҳаммаси ёлғон, буларнинг барини ўзингиз тўқиб чиқаргансиз»,— деб жавоб бердим. 9  Уларнинг ҳаммаси бизни қўрқитмоқчи бўлиб: «Қўллари ишга бормай қолиб, деворни охиригача битказа олишмайди»+,— дейишарди. Шунда мени қўллаб-қувватлагин деб, Худога ибодат қилдим+. 10  Махитавалнинг набираси, Далоё ўғли Шамаёнинг уйига келганимда, у уйида беркиниб ўтирган эди. У менга: «Сизни бу кеча ўлдиришга келишади. Шунга келинг, ҳақ Тангрининг уйида, маъбад* ичида учрашиб, эшикларини қулфлаб олайлик. Чунки сизни ўлдиришга келишлари аниқ»,— деб айтди. 11  Мен эса: «Мендай одам қочиши тўғри бўлармиди? Бунинг устига, мендай одам маъбадга кириб, тирик қола олармиди?+ Йўқ, у ерга асло кирмайман!» — дедим. 12  Сўнг суриштириб кўрсам, бу хабарни менга айтсин деб уни Худо эмас, балки Тўвиё билан Санбаллат+ юборишган экан. 13  Мени қўрқитиш ва гапига қулоқ солиб гуноҳга қўл уришим учун, уни ўшалар ёллашган экан. Бундай йўл тутганимда, номимга доғ тушиб, улар мени айблашларига сабаб пайдо бўларди. 14  Шунда мен: «Эй Худойим, Тўвиё+ билан Санбаллатнинг қилмишларини, пайғамбар аёл Новадиё ва мени қайта-қайта қўрқитишга уринган бошқа пайғамбарларни ёдингда тут»,— деб илтижо қилдим. 15  Шундай қилиб, элул* ойининг 25- куни, яъни 52 кун ичида девор битказилди. 16  Ҳамма душманларимиз буни эшитганда ҳамда атрофимиздаги халқларнинг бари буни кўрганда, хижолатда қолишди+ ва бу иш Аллоҳимизнинг мадади билан қилинганини тушунишди. 17  Ўша пайтда Яҳудодаги асилзодалар+ Тўвиёга кўпгина хатлар юборишарди ва ундан ҳам хат олишарди. 18  Негаки Тўвиё, Орах+ ўғли Шаханиёнинг куёви бўлиб, уларнинг кўпчилиги унга содиқ бўлишга ваъда беришган эди. Тўвиёнинг ўғли Ёҳуханон эса, Бархиё ўғли Машулломнинг+ қизига уйланган эди. 19  Шу боис, улар менга Тўвиёни мақташарди, менинг гапларимни эса унга етказишарди. Тўвиё бўлса, мени қўрқитиш учун хатлар юборарди+.