Нохум 1:1–15
1 Ниневияга* қарши хабар+. Бу китобда элқўшлик Нохумга* келган ваҳий ёзилган.
2 Яҳова мутлақ садоқатни талаб қиладиган+ ва ўч оладиган Худодир.Яҳова қасос олади, У ғазабини сочишга тайёр турибди+.
Яҳова душманларидан ўч олади,У ғазабини ғанимлари учун сақлаб қўяди.
3 Яҳова сабр-тоқатли*+ ва ниҳоятда қудратлидир+,Аммо Яҳова асло жазосиз қолдирмайди+.
У юрганда вайрон қилувчи шамол ва бўрон кўтарилади,Булутлар оёғи остидаги чангга ўхшайди+.
4 У денгизни койиб беради+ ва уни қуритиб қўяди.У барча оқар дарёларни қуритиб юборади+.
Башан ва Кармил қовжираб қолди+,Ливан* гуллари сўлиди.
5 Тоғлар У туфайли титрайди,Тепаликлар эриб кетади+.
Унинг олдида ер ларзага келади,Замин ва унда яшовчиларни ҳам титроқ босади+.
6 Унинг қаҳри олдида ким ҳам тура олади?!+
Қайноқ ғазабига ким дош бера олади?!+
Унинг ғазаби оловдай сочилади,Унинг олдида қоялар ҳам парчаланиб кетади.
7 Яҳова яхшидир+, қайғули кунда У қалъа бўлади+.
Ундан паноҳ излаётганларга ғамхўрлик қилади*+.
8 У тошқин сувлар билан Ниневияни* бутунлай йўқ қилади.Унинг душманларини зулмат таъқиб этади.
9 Яҳовага қарши фитна уюштиряпсизми?!
У сизни буткул йўқ қилади.
Яна кулфат келтиришига ҳожат қолмайди+.
10 Ниневия аҳолиси бир-бирига чирмашиб кетган тиканга,Ичкиликдан* маст бўлган кишига ўхшайди.Олов уларни қуруқ сомон каби ютиб юборади.
11 Пуч маслаҳат бериб,Яҳовага қарши ёвуз режалар тузадиган кимса сендан чиқади.
12 Яҳова шундай демоқда:
«Оссурияликлар кучга тўла ва кўпчилик бўлса-да,Улар қирилиб, йўқ бўлади*.
Эй Яҳудо, сени жазолаган эдим, аммо бошқа жазоламайман.
13 Оссурия сенга солган бўйинтуруқни энди синдираман+,Кишанларингни иккига бўлиб ташлайман.
14 Эй Ниневия*, Яҳова сен ҳақда шундай амр берди:“Сенинг номинг бутунлай ўчиб кетади.
Худоларинг уйидан ўйма тасвирлар ва қуйма бутларни* йўқ қиламан.
Жирканч бўлганинг учун сенга қабр тайёрлаб қўяман”.
15 Ана, хушхабар олиб келаётган+,Тинчлик эълон қилаётган киши тоғлар ошиб келяпти!
Байрамларингни нишонла+, эй Яҳудо, ичган қасамларингни бажар.Чунки ёвуз одам сени бошқа босиб олмайди.
У буткул йўқ қилинади».
Изоҳлар
^ Ёки «Найнаво».
^ Маъноси «юпатувчи».
^ Ёки «ғазабланишга шошмайдиган».
^ Ёки «Лубнон».
^ Ёки «ёдда тутади». Сўзма-сўз «танийди».
^ Сўзма-сўз «унинг жойини».
^ Ёки «Буғдойдан тайёрланган пиводан».
^ Бошқа вариант «У орасидан ўтиб кетади».
^ Ёки «Эй оссуриялик».
^ Ёки «металл ҳайкалларни».