Нохум 2:1–13

  • Ниневия вайрон қилинади (1–13)

    • «Дарё дарвозалари очилади» (6)

2  Сени* тумтарақай қиладиган қаршингдан чиқди+. Истеҳкомларни ҳимояла, Йўлни қўриқла. Белингни маҳкам боғла ва бор кучингни тўпла.   Яҳова Ёқубнинг фахри билан биргаИсроилнинг фахрини ҳам тиклайди.Чунки барбод қилувчилар уларни барбод қилиб+,Новдаларини хазон қилди.   Ниневия душманларининг қалқонлари қизилга бўялган,Жангчилари алвон рангли кийим кийган. Жангга ҳозирлик кўрган кунда,Жанг араваларининг темир анжомлари оловдай ярқиради,Жангчилар қора арчадан ясалган найзаларни силкитди.   Жанг аравалари кўчаларда шиддат билан елиб борар. Шаҳар майдонларида у ёқдан бу ёққа ғизиллаб юрар. Улар машъалалар каби ёниб, чақмоқдай чақнар.   Шоҳ сара жангчиларини йиғади. Улар олға юраётиб қоқилади. Улар шаҳар деворига чопиб бориб,Мудофаа тўсиқларини ўрнатади.   Дарё дарвозалари очилади,Сарой ўпирилиб тушади*.   Қарор чиқарилган. Шаҳар очиқ қолди.Унинг аҳолиси сургун қилинди, чўрилари аза тутяпти.Улар кўксиларига уриб, каптарлардай овоз чиқаряпти.   Бошиданоқ Ниневия+ сув тўла ҳовузга ўхшарди,Бироқ ҳозир улар қочиб кетяпти. «Тўхтанглар! Тўхтанглар!» — дейишса ҳам, Ҳеч ким ортига қарамаяпти+.   Кумушу олтинни талон-торож қилинг! Бу ерда хазиналарнинг чеки йўқ. Турли хил қимматбаҳо буюмлар кўп. 10  Шаҳар бўшаб, кимсасиз қолди, вайронага айланди!+ Қўрқувдан уларнинг жасорати сўнди*, тиззалари букилиб, баданида қаттиқ оғриқ турди.Барчасининг юзи оқариб кетди. 11  Шерлар+ уяси қаерда, ёш шерлар* қаерда озиқланади?Уларни ҳеч ким қўрқита олмаслиги учун,Урғочи шер болалари билан қаерда юради? 12  Шер болалари учун етарлича ўлжани тилка-пора қилиб,Урғочи шерларига ҳам ўлжани бўғизлаган. Уясини ўлжа билан,Маконини тилка-пора қилинган ҳайвонлар билан тўлдирган. 13  Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: «Мана, сенга қарши чиқяпман+.Жанг араваларингни бутунлай ёндириб юбораман+.Ёш шерларинг қиличдан ҳалок бўлади. Ўлжангни ер юзидан йўқ қиламан.Хабарчиларинг овози ортиқ эшитилмайди»+.

Изоҳлар

Яъни Ниневияни.
Ёки «эриб кетади».
Сўзма-сўз «юраги эриди».
Ёки «ёш ёлдор шерлар».