Римликларга 6:1–23

  • Чўмдирилиш ва янги ҳаёт (1–11)

  • Гуноҳ танангизни бошқаришига йўл қўйманг (12–14)

  • Гуноҳнинг қули, Аллоҳнинг қули (15–23)

    • Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса абадий ҳаёт (23)

6  Хўш, бунга нима деймиз? Иноят мўл-кўл бўлиши учун гуноҳ қилаверишимиз керакми? 2  Ҳеч қачон! Биз гуноҳ учун ўликмиз+, энди яна гуноҳ қилиб яшаймизми?+ 3  Ахир Исо Масиҳга чўмдирилган барчамиз+ унинг ўлимига ҳам чўмдирилганимизни+ билмайсизларми? 4  Унинг ўлимига чўмдирилганимизда+, биз у билан бирга дафн қилинганмиз. Масиҳ Отасининг улуғвор қудрати билан тирилганидек, биз ҳам янги ҳаёт кечиришимиз даркор+. 5  Агар биз у каби ўлган бўлсак+, демак у сингари тирилишимиз ҳам шубҳасиздир+ ва шу йўсин биз у билан бирликдамиз. 6  Бизга маълумки гуноҳкор танамиз устимиздан ҳокимлик қилмаслиги+ ва бизлар бундан буён ҳам гуноҳнинг қуллари бўлмаслигимиз учун+, эски ўзлигимиз у билан бирга азоб устунига михланган+. 7  Чунки ўлган одам гуноҳдан озоддир. 8  Бундан ташқари, агар биз Масиҳ билан бирга ўлган бўлсак, у билан яшашимизга ҳам ишонамиз. 9  Масиҳ тирилиб+ бошқа ўлмаслигини+ ҳамда ўлим унга ҳоким бўла олмаслигини биламиз. 10  Бошидан кечирган ўлим билан у гуноҳни узил-кесил бартараф этди+. Ҳозир эса у Худо учун яшамоқда. 11  Шундай қилиб, сизлар ҳам ўзингизни гуноҳ учун ўлик, аммо Исо Масиҳ воситасида Аллоҳ учун тирик деб ҳисобланглар+. 12  Шу йўсин, тана истакларига тобе бўлмаслик учун, гуноҳ фоний таналарингизни бошқаришига йўл қўйманглар+. 13  Тана аъзоларингизни ноҳақлик қуроли қилиб гуноҳга топширманглар, аксинча, тирилганлар сифатида ўзингизни ҳамда тана аъзоларингизни адолат қуроли қилиб Худога топширинглар+. 14  Гуноҳ сизларни бошқармасин, сабаби сизлар Тавротнинг ҳукми остида эмас+, аксинча, иноятнинг ҳукми остидасизлар+. 15  Хўш, бундан қандай хулоса? Биз Тавротнинг ҳукми остида эмас, аксинча, иноятнинг ҳукми остида бўлганимиз учун гуноҳ қилаверамизми?+ Зинҳор! 16  Кимга қул сифатида итоат этсангиз, ўшанинг қули эканингизни билмайсизларми?+ Сизлар ё ўлимга етаклайдиган+ гуноҳнинг+, ё одилликка етаклайдиган итоаткорликнинг қули бўласизлар. 17  Лекин Аллоҳга шукроналар бўлсин, чунки сизлар гуноҳнинг қули эдингизлар, аммо Худо сизларга ишониб топширган таълимотга сидқидилдан риоя қилдингизлар. 18  Ҳа, сизлар гуноҳдан озод бўлиб+, адолат қулларига айландингизлар+. 19  Номукаммал эканингиз* сабабли, одамларга таниш бўлган сўзлар билан гапиряпман: қонунсиз ишлар қилиш учун тана аъзоларингиз ифлослик ва қонунсизликнинг қули бўлганидек, муқаддас бўлиш учун энди тана аъзоларингиз адолатнинг қули бўлсин+. 20  Бир вақтлар гуноҳнинг қули бўлиб юрганингизда, адолат устингиздан ҳукмронлик қилмасди. 21  Ўша пайтда қилган ишларингизнинг оқибати қандай бўлган? Ҳозир улардан уяляпсизлар. Чунки уларнинг оқибати ўлимдир+. 22  Эндиликда эса гуноҳдан озод этилиб, Аллоҳнинг қулларига айланганингиз боис, самарангиз — муқаддас турмуш тарзи+, унинг натижаси эса абадий ҳаётдир+. 23  Зеро гуноҳнинг эвази — ўлим+, Худонинг инъоми эса Ҳазратимиз Исо Масиҳ воситасида+ абадий ҳаётдир+.

Изоҳлар

Ёки «таналарингиз заиф бўлгани».