Саҳрода 2:1–34

  • Қароргоҳ уч қабилали бўлинмалардан иборат (1–34)

    • Яҳудо бўлинмаси шарқда жойлашади (3–9)

    • Рубен бўлинмаси жанубда жойлашади (10–16)

    • Леви ўртада жойлашади (17)

    • Эфрайим бўлинмаси ғарбда жойлашади (18–24)

    • Дан бўлинмаси шимолда жойлашади (25–31)

    • Рўйхатдан ўтган эркаклар сони (32–34)

2  Яҳова Мусо билан Ҳорунга шундай деди:  «Исроил ўғиллари учта қабиладан таркиб топган бўлинмаси жойлашган+, ўз хонадонининг белгиси турган жойга қароргоҳ қуришсин. Улар қароргоҳларини учрашув чодири турган жойга қаратиб, унинг атрофига қуришсин.  Унинг шарқига, кунчиқар тарафига Яҳудо қабиласи бошчилиги остидаги учта қабиладан таркиб топган бўлинма ўз гуруҳлари* бўйича жойлашсин. Яҳудо қабиласининг боши Оминадов ўғли Нахшўн+.  Унинг рўйхатдан ўтган аскарларининг сони 74 600 кишидан иборат+.  Унинг ёнига Иссахор қабиласи жойлашсин. Иссахор қабиласининг йўлбошчиси Зувор ўғли Натанил+.  Унинг рўйхатдан ўтган аскарларининг сони 54 400 кишидан иборат+.  Ундан кейин эса Забулун қабиласи жойлашсин. Забулун қабиласининг йўлбошчиси Халон ўғли Элиёб+.  Унинг рўйхатдан ўтган аскарларининг сони 57 400 кишидан иборат+.  Яҳудо қабиласининг қароргоҳидаги рўйхатдан ўтган аскарларнинг умумий сони 186 400 кишидан иборат. Улар биринчи бўлиб йўлга чиқишсин+. 10  Жануб томонига Рубен+ қабиласининг қароргоҳидаги учта қабиладан таркиб топган бўлинма ўз гуруҳлари бўйича жойлашсин. Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шадувор ўғли Элизур+. 11  Унинг рўйхатдан ўтган аскарларининг сони 46 500 кишидан иборат+. 12  Унинг ёнига Шимўн қабиласи жойлашсин. Шимўн қабиласининг йўлбошчиси Зуришадай ўғли Шалумиёл+. 13  Унинг рўйхатдан ўтган аскарларининг сони 59 300 кишидан иборат+. 14  Ундан кейин эса Гад қабиласи жойлашсин. Гад қабиласининг йўлбошчиси Рувел ўғли Элиасаф+. 15  Унинг рўйхатдан ўтган аскарларининг сони 45 650 кишидан иборат+. 16  Рубен қабиласининг қароргоҳидаги рўйхатдан ўтган аскарларнинг умумий сони 151 450 кишидан иборат. Улар иккинчи бўлиб йўлга чиқишсин+. 17  Учрашув чодири олиб кетилиши керак бўлганда+, левилар қароргоҳи бошқа қароргоҳларнинг ўртасида бўлсин. Қабилалар қароргоҳда қандай жойлашган бўлса, шундай тартибда, учта қабиладан иборат бўлинмаси бўйича, ҳар бири ўз ўрнида ҳаракатлансин+. 18  Ғарб томонига Эфрайим қабиласининг қароргоҳидаги учта қабиладан таркиб топган бўлинма ўз гуруҳлари бўйича жойлашсин. Эфрайим қабиласининг йўлбошчиси Омиҳуд ўғли Элишама+. 19  Унинг рўйхатдан ўтган аскарларининг сони 40 500 кишидан иборат+. 20  Унинг ёнига Манаше+ қабиласи жойлашсин. Манаше қабиласининг йўлбошчиси Падозур ўғли Гамалиэл+. 21  Унинг рўйхатдан ўтган аскарларининг сони 32 200 кишидан иборат+. 22  Ундан кейин эса Бенямин қабиласи жойлашсин. Бенямин қабиласининг йўлбошчиси Гидўнах ўғли Авидон+. 23  Унинг рўйхатдан ўтган аскарларининг сони 35 400 кишидан иборат+. 24  Эфрайим қабиласининг қароргоҳидаги рўйхатдан ўтган аскарларнинг умумий сони 108 100 кишидан иборат. Улар учинчи бўлиб йўлга чиқишсин+. 25  Шимол томонига Дан қабиласининг қароргоҳидаги учта қабиладан таркиб топган бўлинма ўз гуруҳлари бўйича жойлашсин. Дан қабиласининг йўлбошчиси Омишадай ўғли Охазар+. 26  Унинг рўйхатдан ўтган аскарларининг сони 62 700 кишидан иборат+. 27  Унинг ёнига Ошер қабиласи жойлашсин. Ошер қабиласининг йўлбошчиси Охрон ўғли Пахиёл+. 28  Унинг рўйхатдан ўтган аскарларининг сони 41 500 кишидан иборат+. 29  Ундан кейин эса Нафтали қабиласи жойлашсин. Нафтали қабиласининг йўлбошчиси Энан ўғли Охир+. 30  Унинг рўйхатдан ўтган аскарларининг сони 53 400 кишидан иборат+. 31  Дан қабиласининг қароргоҳидаги рўйхатдан ўтган аскарларнинг умумий сони 157 600 кишидан иборат. Учта қабиладан таркиб топган ушбу бўлинма учта қабиладан таркиб топган бошқа бўлинмалар орасидан охирги бўлиб йўлга чиқсин»+. 32  Булар — Исроил ўғиллари орасидан хонадонлари бўйича рўйхатдан ўтган кишилар. Қўшинлари бўйича рўйхатдан ўтган аскарлар, жами бўлиб 603 550 кишини ташкил этди+. 33  Бироқ левилар Яҳова Мусога буюрганидай, бошқа қабилалар қатори+ рўйхатдан ўтказилмади+. 34  Исроил халқи ҳаммасини Яҳова Мусога буюргандай бажарди. Улар учта қабиладан таркиб топган бўлинмалар бўйича жойлашишди+, йўлга отланганда ҳам шундай тартибда+, ҳар бири ўз оиласи ва хонадонлари билан бирга йўлга чиқди.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «қўшинлари».