Саҳрода 24:1–25

  • Баломнинг 3- дуоси (1–11)

  • Баломнинг 4- дуоси (12–25)

24  Исроилни дуо қилиб, Яҳовани мамнун этганини тушунгач, Балом ёмон белгиларни изламай қўйди+. У юзини саҳро томонга бурди. 2  Балом бошини кўтариб, қабилалари бўйича чодир қурган Исроил ўғилларини кўрди+. Шунда Аллоҳнинг руҳи унинг устига тушди+. 3  Кейин у шундай деб гап бошлади+: «Бавўр ўғли Баломнинг,Кўзлари очиқ кишининг гапларини,  4  Худонинг сўзларини эшитган кишининг,Кўзлари очиқ ҳолда ерга мук тушганда,Қодир Тангридан келган ваҳийни кўрган кишининг гаплари+:  5  Эй Ёқуб, чодирларинг нақадар гўзал,Маконинг қанчалар чиройлидир, эй Исроил!+  6  Водийлар каби,Дарё бўйидаги боғлар сингари,Яҳова ўтқазган алоэ каби,Сувлар бўйидаги кедр дарахти сингари улар кенг ёйилган+.  7  Унинг иккита челагидан сув оқиб турар,Унинг уруғи* кўп сувлар бўйига экилар+, Унинг шоҳи+ Ўгахдан ҳам буюкроқ бўлар+,Унинг шоҳлиги мустаҳкам ўрнатилар+.  8  Худо уларни Мисрдан олиб чиқди.У улар учун ёввойи буқанинг шохлари кабидир. У халқларни, зулм ўтказувчиларни ютиб юборар+,Уларнинг суякларини ғажиб ташлар, ўқларини синдирар.  9  У ётиб олди, арслон сингари ерга чўзилди,У шер кабидир, ким ҳам уни ўрнидан қўзғата олар?! Сени дуо қилганлар барака топар,Сени лаънатлаганларга лаънат айтилар»+. 10  Шунда Болоқнинг Баломга ғазаби қайнаб кетди. Болоқ нафрат билан кафтини кафтига урди-да, Баломга шундай деди: «Душманларимга лаънат айтгин деб сени чақиртирган эдим+, сен бўлсанг уларни уч марта дуо қилишдан бўлак ҳеч нима қилганинг йўқ. 11  Ҳозироқ уйингга жўна! Мен сенга иззат-икром кўрсатмоқчи эдим+. Лекин Яҳова сени шарафдан маҳрум қилди». 12  Балом Болоққа жавобан: «Мен сиз юборган хабарчиларга: 13  “Болоқ кумушу олтинга тўла уйини менга берса ҳам, мен Яҳованинг амридан четга чиқиб, ўз хоҳишимча* на яхши, на ёмон иш қила оламан. Яҳова айтган сўзларнигина гапираман”+,— демаганмидим? 14  Майли, мен ўз халқимнинг олдига қайтиб кетаман. Бироқ аввал, бу халқ келажакда* сизнинг халқингизга нималар қилишини айтиб берай». 15  У шундай деб гап бошлади+: «Бавўр ўғли Баломнинг,Кўзлари очиқ кишининг гапларини+, 16  Худонинг сўзларини эшитган кишининг,Аллоҳ Таолодан билим олган,Кўзлари очиқ ҳолда ерга мук тушганда,Қодир Тангридан келган ваҳийни кўрган кишининг гаплари: 17  Мен уни кўраман, аммо ҳозир эмас,Мен уни кўраман, бироқ яқин орада эмас. Ёқубдан бир юлдуз чиқар+,Исроилдан салтанат ҳассаси+ кўтарилар+, У Мўабнинг пешонасини*+,Жанговар ўғилларининг бош суягини парчалар. 18  Исроил ўз жасоратини намоён этганда,Эдом унинг мулкига айланар+,Ҳа, Сеир+ ўз душманларининг мулки бўлар+, 19  Ёқубдан забт этувчи чиқар+,Шаҳарда омон қолганларни яксон этар». 20  У Омолекни кўриб, гапини шундай давом эттирди: «Омолек халқларнинг биринчиси эди+,Аммо у охир-оқибат қирилиб кетар»+. 21  Кейин у хайинийларни+ кўриб, гапини шундай давом эттирди: «Сенинг турар жойинг мустаҳкамдир, у уяга ўхшаб қояга қурилгандир. 22  Бироқ Қайинни* куйдириб юборгувчи келар, Оссурия сени асир қилиб олиб кетишига яна қанча қолди?» 23  У сўзини шундай дея давом эттирди: «Ҳолингизга вой! Худо буларни амалга оширганда ким ҳам тирик қолади?! 24  Киттим+ соҳилидан кемалар келар,Улар Оссурияни босиб олар+,Улар Ибирни забт этар, Аммо у уларни ҳам хароб қилар». 25  Бундан сўнг Балом+ ўрнидан турди-да, ўз ерига қайтиб кетди. Болоқ ҳам ўз йўлига кетди.

Изоҳлар

Ёки «зурриёти».
Сўзма-сўз «ўз юрагимдан».
Ёки «кунларнинг охирида».
Ёки «Мўаб бошининг чаккаларини».
Яъни хайинийлар қабиласи.