Саҳрода 34:1–29

  • Канъон чегаралари (1–15)

  • Юртни тақсимлашга тайинланган кишилар (16–29)

34  Яҳова Мусога яна шундай деб айтди:  «Исроил ўғилларига мана бу йўл-йўриқларни етказ: “Сизлар Канъон юртига+ кирганингизда, сизларга мерос бўлиб ўтадиган ушбу Канъон юрти ва унинг чегаралари қуйидагилардан иборат бўлади+:  Жанубий чегарангиз Эдом ёнидаги Зин саҳроси бўйлаб чўзилади. Шарқда эса жанубий чегарангиз Туз денгизининг* қирғоғидан бошланади+.  Чегарангиз Акрабим қиялигининг+ жанубидан қайрилиб, Зингача давом этади ва Кадеш-Барнанинг жанубига етиб тўхтайди+. Сўнг Хазор-Аддар томонгача+, ундан кейин Озмонгача чўзилади.  Озмондан чегарангиз Миср водийси* томонга йўналишини ўзгартириб, Буюк денгизга* бориб тақалади+.  Ғарбий чегарангиз Буюк денгиз ва унинг қирғоғи бўлади. Бу, ғарбий чегарангиз бўлади+.  Шимолий чегарангиз эса қуйидагича бўлади: Буюк денгиздан Хўр тоғигача* чегарангизни белгилаб чиқинглар.  Чегарангизни Хўр тоғидан Лево-Хоматгача*+ белгилаб чиқинглар ва чегара Задодга етиб тўхтасин+.  Кейин Зифрўнгача чўзилиб, Хазор-Энанга етиб тўхтасин+. Бу, шимолий чегарангиз бўлади. 10  Шарқ томонда чегарангизни Хазор-Энандан Шафомгача белгилаб чиқинглар. 11  Чегара Шафомдан Ойиннинг шарқидаги Ривлогача чўзилиб, Кенерет денгизининг*+ шарқидаги қияликларгача етиб боради. 12  Кейин Иордангача чўзилиб, Туз денгизига бориб тўхтайди+. Шу чегараларгача чўзилган ер сизларнинг юртингиз бўлади”+». 13  Мусо бу йўл-йўриқларни Исроил ўғилларига етказди: «Яҳова тўққизта ва битта қабиланинг ярмига* беришни буюрган ва сизлар қуръа ташлаб+, мулк сифатида бўлишиб оладиган ер мана шудир. 14  Чунки Рубен қабиласи хонадони бўйича, Гад қабиласи хонадони бўйича ва Манаше қабиласининг ярми ўз меросини олиб бўлди+. 15  Шу иккита қабила ва битта қабиланинг ярми кунчиқар томондан, Ерихо қаршисидаги Иордан ҳудудининг шарқ тарафидан ўз меросини олди»+. 16  Яҳова Мусога яна бундай деб айтди: 17  «Сизларга ерни мулк сифатида руҳоний Элазар+ билан Нун ўғли Ёшуа+ бўлиб беради. 18  Ерни мерос сифатида тақсимлашга ёрдам бериш учун, ҳар бир қабиладан биттадан йўлбошчи тайинланглар+. 19  Бу кишиларнинг исмлари қуйидагича: Яҳудо қабиласидан+ Яфунах ўғли Холиб+; 20  Шимўн қабиласидан+ Омиҳуд ўғли Шемуил; 21  Бенямин қабиласидан+ Хислон ўғли Элидод; 22  Дан қабиласидан+ йўлбошчи Яхли ўғли Букки; 23  Юсуфнинг ўғли+ Манаше қабиласидан+ йўлбошчи Эфўд ўғли Ханниэл; 24  Эфрайим қабиласидан+ йўлбошчи Шифтон ўғли Камувол; 25  Забулун қабиласидан+ йўлбошчи Парнўх ўғли Элизофон; 26  Иссахор қабиласидан+ йўлбошчи Оззон ўғли Палтиёл; 27  Ошер қабиласидан+ йўлбошчи Шалуми ўғли Охихуд; 28  Нафтали қабиласидан+ йўлбошчи Омиҳуд ўғли Падаҳиёл». 29  Яҳова Канъон юртини Исроил ўғилларига бўлиб беришни шу кишиларга буюрди+.

Изоҳлар

Яъни Ўлик денгиз.
Яъни Ўрта денгиз.
Қаерда жойлашгани номаълум; Ливан тоғ тизмасининг чўққиси бўлиши мумкин.
Ёки «Хоматнинг остонасигача».
Аслида бу кўл. Муқаддас Китобда Генисарет кўли, Жалила ва Тиверия денгизи деб номланади.
Манаше қабиласининг ярми.