Титусга 3:1–15

  • Ўринли итоаткорлик (1–3)

  • Яхши ишларга тайёр бўлиш (4–8)

  • Бемаъни сўроқ-саволлар ва тортишишлардан қочиш (9–11)

  • Сўнгги йўл-йўриқлар ва саломлар (12–15)

3  Уларга шуларни эслатиб тургин: улар ҳукумату ҳокимиятларга итоат қилиб, бўйсунишсин+ ва ҳар қандай хайрли ишга тайёр бўлишсин.  Ҳеч кимни ҳақорат қилишмасин, уришқоқ бўлишмасин, аксинча, мулоҳазали* бўлиб+, барча инсонларга мулойимлик билан муомала қилишсин+.  Чунки биз ҳам олдинлари ақлсиз, итоатсиз, йўлдан адашган, турли хоҳиш-истаклару завқ-шавқларнинг қуллари бўлиб, ярамас ва ҳасадчи каби йўл тутиб, жирканч эдик ва бир-биримиздан нафратланардик.  Аммо Қутқарувчимиз Аллоҳнинг меҳрибонлиги+ ҳамда инсонпарварлиги кўрсатилди.  У бизни қилган адолатли ишларимиз учун эмас+, балки раҳм-шафқатига кўра қутқарди+. Ҳаётга эга бўлишимиз учун У бизни тозалаб*+, муқаддас руҳ орқали янгилади+.  Ушбу руҳни У бизнинг устимизга Нажоткоримиз Исо Масиҳ орқали мўл-кўл ёғдирди+.  Токи биз Тангрининг иноятига кўра одил деб эълон қилиниб+, абадий ҳаётга бўлган умидга+ яраша меросхўр+ бўлайлик.  Бу сўзлар ишончга лойиқдир ва Худога ишонганлар ақлларини хайрли ишлар билан банд қилишлари учун буни таъкидлашингни хоҳлайман. Зеро бу нарсалар инсонлар учун яхши ва фойдалидир.  Лекин бемаъни сўроқ-саволлардан, насабномаларни суриштиришдан, баҳс ва Тавротга алоқадор талаш-тортишлардан қоч. Сабаби, улар фойдасиз ва беҳудадир+. 10  Сохта таълимотларни тарқатган одамни+ бир-икки марта огоҳлантиргандан сўнг+ қулоқ солмаса, уни рад эт+. 11  Ўзинг биласанки, бундай киши йўлдан адашиб гуноҳ қилиб юрибди, у ўз-ўзини маҳкум этяпти. 12  Артемасни ёки Тихикни+ сенинг ёнингга юборганимдан кейин Никопол шаҳрига, менинг олдимга келишга ҳаракат қил. Чунки мен қишни шу ерда ўтказишга қарор қилдим. 13  Таврот тафсирчиси бўлган Зинасни ва Аполлосни йўлга отлантираётганингда, уларни кам-кўстсиз жўнатгин+. 14  Хизматда самарасиз бўлмаслик учун+ имондошларимиз яхши ишлар қилишни ўрганиб, зарурий эҳтиёжларини қондиришсин+. 15  Менинг ёнимдагиларнинг ҳаммаси сенга салом йўллашяпти. Бизни севадиган имондошларга мендан салом айтгин. Худонинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин.

Изоҳлар

Ёки «ён берадиган».
Сўзма-сўз «ювинтириб».