Хабаққуқ 1:1–17
1 Хабаққуқ* пайғамбарнинг ваҳий орқали олган хабари:
2 Эй Яҳова, мени эшитишинг учун қачонгача ёрдам сўраб фарёд қиламан?+
Зўравонликдан қутқаришинг учун қачонгача ёрдам сўрайман?+
3 Нега ёмонликни кўришимга йўл қўйяпсан?
Нега жабр-зулмга чидаб турибсан?
Нима учун вайронагарчилигу зўравонлик содир бўляпти?
Нега жанжал ва низо кўпайиб кетди?
4 Оқибатда қонун ўз кучини йўқотди,Адолат ҳеч ўрнатилмаяпти.
Ёвузлар одил кишилар устидан бошқаряпти.Шу боис адолат бузиб кўрсатиляпти+.
5 «Халқларга қараб, эътибор беринг!
Ҳайратдан тикилиб қаранг, лол қолинг.Сизларнинг даврингизда шундай воқеа юз берадики,Бу ҳақда биров сизга айтиб берса, ишонмас эдингиз+.
6 Мен сизларга қарши халдейларни юборяпман+.Бу халқ бераҳм ва шиддат билан ҳаракат қилади.
Улар ўзига тегишли бўлмаган уйларни босиб олиш учун,Ер юзининг бепоён ҳудудларини айланиб чиқади+.
7 Бу халқ қўрқинчли ва даҳшатли.
Улар ўз қонуни ва ҳукмронлигини ўрнатади+.
8 Уларнинг отлари қоплондан тез.Улар тунда изғиб юрадиган бўрилардан ҳам ваҳшийроқ+.
Уларнинг жанг отлари шиддат билан чопади.Отлари узоқлардан келади.
Улар ўзини пастга отган бургут каби ўлжасига ташланади+.
9 Уларнинг ҳаммаси зўравонлик қилиш учун келади+.
Биргаликда олға қадам ташлаганда, улар саҳродан келадиган кучли шамолга ўхшайди+.Қум йиққандай, улар асирларни йиғиб кетади.
10 Улар шоҳларни масхара қилади,Амалдорларни кулгига чиқаради+,
Ҳар қандай истеҳкомни мазах қилади+.Улар тупроқ уйиб, ўша жойни қўлга киритади.
11 Кейин эса улар елдай ҳаракат қилиб, ўтиб кетади.Худосининг шарофати+ билан қудратли бўлганига ишонгани учун*,Улар айбдор бўлиб қолади+».
12 Эй Яҳова, Сен азалдан мавжуд эмасмисан?!+
Эй, менинг Муқаддас Тангрим, Сен ўлмассан*+.
Эй Яҳова, Сен уларни ҳукмни ижро этиш учун тайинлагансан.Менинг Қоям+, Сен уларни бизни жазолаш учун танлагансан+.
13 Кўзларинг шунчалик покки, ёмонликка қараб тура олмайсан,Ёвузликка чидаб тура олмайсан+.
Нега энди хиёнатга сабр қиляпсан?!+Ёвузлар ўзидан одилроқ инсонни ютиб юбораётганига нега индамаяпсан?!+
14 Нега одамни денгиздаги балиққа,Йўлбошчиси бўлмаган судралиб юрувчи жонзотларга ўхшатиб қўйдинг?
15 Уларнинг барчасини душман* қармоққа илинтиради.
Уларни ўз тўри билан овлайди,Ёйма тўрига йиғади.
Шу сабабли у роса севинади+.
16 Шунинг учун у тўрига атаб қурбонликлар келтиради,Ёйма тўрига қурбонлик сўяди.Ахир уларнинг шарофати билан улуши мўл,Ейдиган таоми сарадир.
17 У тўрини шундай тўлдириб бўшатаверадими*?!
Раҳм қилмай халқларни ўлдираверадими?!+
Изоҳлар
^ Тахминий маъноси «иссиқ бағир».
^ Бошқа вариант «Қудратини худо деб билгани учун».
^ Бошқа вариант «биз ўлмаймиз».
^ Яъни халдейлар.
^ Бошқа вариант «Қиличини қинидан чиқараверадими».