Чиқиш 11:1–10

  • Ўнинчи офат эълон қилинади (1–10)

    • Исроил халқи олтин ва кумуш сўрайди (2)

11  Кейин Яҳова Мусога мана бундай деди: «Мен фиръавн ва Миср устига яна бир офат юбораман. Шундан кейин у сизларни қўйиб юборади+. У сизларни нафақат қўйиб юборади, балки ҳайдаб чиқаради+. 2  Энди халққа бориб айт: ҳар бир эркагу аёл ўз қўшнисидан кумуш ва олтин буюмларни сўраб олсин»+. 3  Яҳова шундай қилдики, мисрликлар Исроил халқига илтифот кўрсатишди. Бундан ташқари, Мусо Миср юртида фиръавннинг хизматкорлари ҳамда халқ орасида катта обрў-эътиборга лойиқ инсон бўлди. 4  Сўнг Мусо деди: «Яҳова шундай демоқда: “Тахминан ярим тунда Мен Мисрни оралаб ўтаман+ 5  ва Миср юртидаги ҳар бир тўнғич — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғичидан тортиб, қўл тегирмонида ишлаётган чўрининг тўнғичигача, шунингдек, ҳар бир чорванинг биринчи боласи ўлади+. 6  Бутун Миср юртида, бундан олдин ҳам бўлмаган ва бундан кейин ҳам юз бермайдиган кучли дод-фарёд кўтарилади+. 7  Аммо на Исроил халқига, на уларнинг бирорта жониворига зиён етади. Ҳатто ит ҳам вовиллаб уларни қўрқитмайди. Шунда Яҳова мисрликларни Исроил халқидан ажратиб қўйишга қодир эканини билиб оласизлар+. 8  Барча хизматкорларингиз тиз чўкиб менга таъзим қилишади-да: “Сиз ҳам, бутун халқингиз ҳам кетинглар”,— деб ёлворишади+. Шундан кейин мен кетаман”». Бу гапларни айтгач, Мусо қаттиқ ғазабланиб фиръавн ҳузуридан чиқиб кетди. 9  Бундан кейин Яҳова Мусога деди: «Миср юртида кўпроқ мўъжиза кўрсатишим учун, фиръавн сизларга қулоқ солмайди»+. 10  Мусо билан Ҳорун фиръавн олдида бу мўъжизаларнинг барчасини кўрсатишди+, лекин Яҳова унинг юраги тошлигича қолишига йўл қўйди. Шу сабабли фиръавн Исроил халқини ўз юртидан қўйиб юбормади+.

Изоҳлар