Эзра 9:1–15

  • Исроилда аралаш никоҳлар (1–4)

  • Эзра халқнинг гуноҳларига иқрор бўлиб ибодат қилади (5–15)

9  Бу воқеалардан кўп ўтмай, беклар менга мурожаат қилиб шундай дейишди: «Исроил халқи, руҳонийлар ва левилар атрофдаги халқлардан: канъонликлар, хетийлар, паризийлар, ёбусийлар, оммонликлар, мўабликлар, мисрликлар+ ва аморийлардан+ ва уларнинг жирканч ишларидан узоқлашмай юришибди+.  Улар ўша халқларнинг қизларини ўзларига ва ўғилларига хотин қилиб олишяпти+. Муқаддас насл*+ бўла туриб, ўша халқлар билан аралашиб кетишяпти+. Бундай хиёнатга биринчи навбатда беклар ва бош назоратчилар қўл уришяпти».  Буни эшитишим биланоқ, устимдаги кийимимни йиртдим, соч-соқолимни юлиб, қайғудан ўтириб қолдим.  Мен кечки дон назри келтириладиган маҳалгача+ шу ҳолда ўтирдим. Шунда Исроил Тангрисининг сўзларини эъзозлайдиган кишиларнинг бари асирликдан қайтган халқнинг хиёнати масаласида атрофимга йиғилди.  Кечки дон назри келтириладиган пайтда+, қайғу чекиб ўтирган жойимдан турдим. Кийимим йиртилган, соч-соқолим юлинган ҳолатда тиз чўкиб, қўлларимни Аллоҳим Яҳова томонга чўздим.  Кейин шундай дедим: «Эй Худойим, бундай шармандалик ва уятдан Сен томонга бошимни кўтаришга ҳам журъат этолмайман. Эй Тангрим, хатоларимиз бошимиздан ошиб-тошиб кетди, айбимиз осмону фалаккача етиб борди+.  Ота-боболаримиз давридан то ҳозиргача гуноҳга ботиб келдик+. Хатоларимиз дастидан ўзимиз, шоҳларимиз ва руҳонийларимиз бошқа халқларнинг шоҳлари қўлига тушганмиз. Улар эса бизни қиличдан ўтказишган+, асир қилишган+, талон-торож этишган+ ва бугунги кундагидай иснодга қолдиришган+.  Сен эса, Аллоҳимиз Яҳова, қисқа вақтга бўлса-да илтифот кўрсатиб, оз қисмимизни омон қолдирдинг ва муқаддас маконингда бизга хавфсиз жой* тақдим этиб+, кўзларимизни равшан қилдинг, қулликда бўлганимизда бир оз бўлса-да бизни жонлантирдинг, эй Худойимиз.  Қул бўлишимизга қарамай+, эй Аллоҳимиз, бизни қулликда қолдирмадинг. Форс шоҳларининг олдида бизга меҳр-садоқатингни намоён этиб келдинг+. Сенинг уйингни тиклаб+, уни харобалар ичидан кўтаришимиз учун жонлантирдинг ва Яҳудо билан Қуддусда бизга ҳимоя* ато этдинг. 10  Эй Худойимиз, бу бўлиб ўтган воқеалардан кейин яна нима ҳам дея олардик?! Ахир биз амрларингга риоя қилмай қўйдик-ку. 11  Сен бу амрларни хизматчиларинг бўлмиш пайғамбарлар орқали бизга бериб, шундай дегансан: “Сизлар эгаллаш учун бораётган юрт — нопок юрт. Зеро, ўша ерлик халқлар нопок, улар ўзининг жирканч ишлари билан ўша ерни у четидан бу четигача ҳаром нарсалар билан тўлдириб ташлашган+. 12  Шу боис, қизларингизни уларнинг ўғилларига берманглар, уларнинг қизларини ҳам ўғилларингизга олиб берманглар+. Ўзларингиз кучайиб, ўша юртнинг энг яхши неъматларини ейишингиз ва ўғилларингиз у ерга абадий эгалик қилиши учун, уларнинг тинч ва фаровон яшашига ҳеч қачон йўл қўйманглар”+. 13  Сен, эй Тангримиз, бизга хатоларимизга яраша муомала қилмай+, айримларимиз омон қолишимизга йўл қўйдинг+. Ёмон ишларимиз ва айбларимиз учун бошимизга шунча нарсалар тушгандан кейин ҳам 14  амрларингни қайта-қайта бузиб, жирканч ишлар қиладиган халқлар билан қуда-андачилик қилаверамизми?!+ Шунда биздан ғазабланиб, ҳеч биримизни омон қолдирмай, бутунлай йўқ қилиб юбормайсанми?! 15  Эй, Исроил Худоси Яҳова, Сен адолатлисан+, чунки биз шу кунгача омон сақланиб қолдик. Айбдор бўлганимиз туфайли Сенинг олдингда туришга нолойиқ бўлсак-да, шу айбимиз билан Сенинг олдингда турибмиз»+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «уруғ».
Сўзма-сўз «қозиқ».
Ёки «тош девор».