Эстер 4:1–17
4 Мордахай+ бўлиб ўтган воқеалардан хабар топгач+, кийимларини йиртди, жулга ўраниб, устидан кул сочди. Сўнг фарёд солиб, аччиқ-аччиқ йиғлаганча шаҳар марказига борди.
2 У шоҳ саройининг дарвозасигача борди, лекин ичкарига кирмади. Чунки жулга ўранган ҳолда шоҳ саройининг дарвозасидан кириш ман этиларди.
3 Шоҳнинг буйруғию фармони етиб борган ҳар бир вилоятда+, яҳудийлар қаттиқ қайғуга чўмишди. Улар рўза тутишди+, дод-фарёд кўтариб йиғлашди. Кўпчилик жулга ўранди ва кулга беланиб ётди+.
4 Эстернинг чўрилари билан ҳарам оғалари бўлиб ўтган воқеаларни унга айтиб беришди. Малика бундан чуқур қайғуга ботди. Сўнг устидаги жулни алмаштирсин деб, Мордахайга кийим-бош бериб юборди. Аммо у кийимларни қабул қилмади.
5 Шунда Эстер шоҳнинг ҳарам оғаларидан бирини, унинг хизматига тайинланган Хатахни чақиртирди-да, унга Мордахайни топиб, нима бўлганини билиб келишни буюрди.
6 Хатах шоҳ саройининг дарвозаси олдидаги шаҳар майдонига, Мордахайнинг ёнига борди.
7 Мордахай ўзи билан бўлиб ўтган воқеаларни, яҳудийлар қириб ташланиши+ учун Хомон шоҳнинг хазинасига қанча пул+ топширишни ваъда қилганини унга айтиб берди.
8 Шунингдек, Хатахга яҳудийларнинг йўқ қилиниши ҳақида Сузада+ чиқарилган фармоннинг нусхасини берди-да, уни Эстерга кўрсатиб, тушунтириб беришни сўради+. Эстер шоҳнинг ҳузурига кириб, халқига раҳм-шафқат тилаб ёлворишини тайинлаб юборди.
9 Хатах қайтиб келиб, Эстерга Мордахайнинг гапларини айтиб берди.
10 Эстер у орқали Мордахайга+ шундай жавоб юборди:
11 «Шоҳнинг барча хизматкорлари ва унинг вилоятларидаги одамлар шоҳнинг ички ҳовлисига+ чақирилмасдан кирган ҳар қандай эркак ёки аёл жорий этилган қонунга кўра ўлдирилишини билишади. Шоҳ олтин салтанат ҳассасини узатган кишигина омон қолиши мумкин+. Мен эса, мана 30 кундан буён шоҳнинг олдига чақиртирилганим йўқ».
12 Эстернинг гаплари Мордахайга етказилганда,
13 у Эстерга жавобан деди: «Шоҳ хонадонига тегишли бўлганинг учун яҳудийлардан ёлғиз ўзим омон қоламан, деб ўйлама.
14 Борди-ю, ҳозир сукут сақлайдиган бўлсанг, яҳудийларга ёрдам ва нажот бошқа ердан келади+, аммо сен ва отанг хонадони йўқ бўлиб кетасизлар. Ким билсин, балки айнан шундай пайтлар учун сен малика бўлгандирсан»+.
15 Эстер Мордахайга қуйидагича жавоб берди:
16 «Бориб, Сузадаги барча яҳудийларни йиғинг ва биргаликда мен учун рўза тутинглар+. Уч кечаю уч кундуз туз тотманглар+. Мен ҳам чўриларим билан рўза тутаман. Сўнг қонунга хилоф бўлса ҳам, шоҳ ҳузурига бораман. Майли, ўлишим керак бўлса, ўлақолай».
17 Мордахай бориб, Эстернинг айтганларини бажарди.