Эстер 7:1–10

  • Эстер Хомонни фош этади (1–6а)

  • Хомон ўзи ўрнатган устунга осилади (6б–10)

7  Шоҳ билан Хомон+, малика Эстер уюштирган зиёфатга келишди.  Иккинчи куни улар шароб ичиб ўтиришганда, шоҳ яна Эстерга: «Қандай илтимосинг бор, маликам? Уни бажо келтираман. Тилагинг нима? Ҳатто шоҳлигимнинг ярмини сўрасанг ҳам бераман!»+ — деди.  Жавобан малика Эстер шундай деди: «Шоҳ ҳазратлари, агар назарингизда илтифот топган бўлсам, сизга маъқул бўлса, жонимни сақлаб қолишингизни ва халқимни+ қутқаришингизни ўтиниб сўрайман.  Мен билан халқим қирғин қилиниш, ўлдирилиш ва йўқ қилиниш+ учун сотилганмиз+. Агар биз фақатгина қул ва чўрилар сифатида сотилганимизда, индамаган бўлардим. Бироқ мусибат юз беришига йўл қўймаслик лозим, чунки бу шоҳ ҳазратларига ҳам зарар келтиради».  Шоҳ Ахашвераш малика Эстердан: «Бундай қилишга кимнинг ҳадди сиғди? Қани ўша одам?» — деб сўради.  Эстер: «Бу душман ва ғаним — ёвуз Хомон!» — деди. Шунда Хомон шоҳ билан маликанинг қаршисида ваҳимага тушди.  Шоҳ ғазабланиб дастурхондан турди-да, зиёфатдан сарой боғига чиқиб кетди. Хомон эса шоҳ уни жазоламоқчи эканини пайқаб, малика Эстердан шафқат тилаш учун ўрнидан турди.  Шоҳ боғдан зиёфат бўлаётган уйга қайтганида, Хомон малика Эстер ўтирган ўриндиққа ёпишиб олганини кўрди. Шунда шоҳ: «Ҳали ўз уйимда маликанинг номусига тегмоқчимисан?» — деб бақирди. Шоҳ бу сўзларни айтиши биланоқ, Хомоннинг юзини ёпишди*.  Шоҳ мулозимларидан бири Харбон+: «Хомон шоҳимизнинг ҳаётини қутқариб қолган+ Мордахай учун устун ҳам ўрнатган+. У Хомоннинг ҳовлисида турибди, баландлиги 50 тирсак* келади»,— деди. Шоҳ эса: «Унинг ўзини ўша устунга осинглар»,— деб буюрди. 10  Шундай қилиб, Мордахай учун тайёрланган устунга Хомоннинг ўзини осишди ва шоҳнинг ғазаби босилди.

Изоҳлар

Бу қадимий одат шармандалик ва эҳтимол, маҳкум этилганлик рамзи бўлган.