Эфесликларга 5:1–33
5 Севикли болалар сингари Аллоҳга тақлид қилинглар+
2 ва Масиҳ каби севги йўлида юринглар+. У бизларни* севиб+, ўзини бизлар* учун Худога хушбўй назр ва қурбонлик сифатида берди+.
3 Зино*, ҳар қандай ифлослик ва очкўзлик орангизда ҳатто тилга олинмасин+, зеро бу муқаддас кишиларга муносиб эмас+.
4 Шунингдек, ахлоқсиз хулқ-атвор, бемаъни гаплар, беадаб ҳазиллар+ каби номуносиб нарсалар бўлмасин, балки Худога шукроналар айтилсин+.
5 Сизларга маълум бўлганидай ва ўзингиз ҳам тан олганингиздай ҳеч бир зинокор+, ҳеч бир ифлос ва очкўз+, яъни бутпараст инсон Масиҳнинг ва Худонинг Шоҳлигида меросга эга бўлмайди+.
6 Ҳеч қандай одам сизларни қуруқ гаплар билан аврамасин, чунки юқорида айтилган ишлар учун итоатсиз кимсалар Худонинг ғазабига йўлиқишади.
7 Шунинг учун уларга шерик бўлманглар.
8 Бир вақтлар сизлар зулмат эдингиз, ҳозир эса Ҳазратимизга тегишли+ бўлганингиз учун нурсизлар+. Нур фарзандларидек йўл тутинглар.
9 Нурнинг самараси эса ҳар қандай ҳиммат, адолат ва ҳақиқатдир+.
10 Раббимизга нима маъқул эканига доимо ишонч ҳосил қилинглар+.
11 Итоатсиз кимсалар билан бирга қоронғиликнинг беҳуда ишларига бошқа аралашманглар+, аксинча уларни фош этинглар.
12 Чунки уларнинг яширинча қилаётган ишларини ҳатто айтишга ҳам уяласан.
13 Фош этиладиган ҳамма нарса нур орқали ошкор бўлади. Чунки ошкор бўлган ҳамма нарса нурдир.
14 Шунинг учун бундай дейилган: «Эй уйқуга кетган, уйғон, тирил+ ва Масиҳ сенинг устингдан нур ёғдиради»+.
15 Қандай йўл тутаётганингизга ўта диққатли бўлиб, нодонлар каби эмас, донолар каби йўл тутинглар.
16 Ҳар фурсатдан унумли фойдаланинглар*+, чунки биз ёмон кунларда яшаяпмиз.
17 Шунинг учун ақлсиз бўлманглар, балки Яҳованинг* иродаси қандай эканини англаб олинглар+.
18 Шароб ичиб маст бўлманглар+, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, муқаддас руҳга тўлиб,
19 бир-бирингизга* гапирганда санолар, Худога ҳамдлар айтиб, маънавий қўшиқлар куйланглар+. Яҳовани* юрагингизда мусиқа билан тараннум этинглар+.
20 Шунингдек, Ҳазратимиз Исо Масиҳ номи билан+ Аллоҳимиз ва Отамизга доимо барча нарса учун шукрона айтинглар+.
21 Масиҳни чуқур ҳурмат қилганингиз учун бир-бирингизга бўйсунинглар+.
22 Хотинлар Ҳазратимизга итоат этгандай эрларига бўйсунишсин+.
23 Чунки Масиҳ жамоатнинг+, яъни тананинг қутқарувчиси ва боши бўлганидек, эр ҳам хотиннинг бошидир+.
24 Жамоат Масиҳга итоат этгани каби, хотинлар ҳам барча нарсада эрларига бўйсунишсин.
25 Эрлар, хотинларингизни доимо севинглар+. Зеро Масиҳ ҳам жамоатни севиб, у учун ўзини фидо қилди+.
26 У жамоатни муқаддас қилай деб, Худо каломининг суви билан уни ювиб тозалади+.
27 Токи жамоат унинг олдида бирон доғ, ажин ёки ғуборсиз, бутун гўзаллиги ила+, муқаддас ва бенуқсон ҳолда ҳозир бўлсин+.
28 Худди шундай, эрлар ҳам ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган ўзини ўзи севади.
29 Ҳеч бир киши ўз танасидан нафратланмайди, аксинча, уни озиқлантириб, ардоқлайди. Масиҳ ҳам жамоати билан шундай йўл тутади.
30 Чунки биз Масиҳ танасининг аъзоларимиз+.
31 «Шунинг учун эркак киши ота-онасини қолдириб, хотинига боғланиб* қолади ва иккови бир тан бўлади»+.
32 Ушбу муқаддас сир+ буюкдир. Мен Масиҳ ва жамоат ҳақида гапиряпман+.
33 Хулласи калом, ҳар бирингиз ўз хотинингизни ўзингизни севгандай севинг+. Хотин эса эрини чуқур ҳурмат қилсин+.
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «сизларни».
^ Бошқа вариант «сизлар».
^ Сўзма-сўз «вақтни сотиб олинглар».
^ Бошқа вариант «ўзингизга».
^ Бу ерда қўлланилган юнонча сўз «елим билан ёпиштирилгандай маҳкам бирикиб қолиш», деган маънога эга.