Юнус 2:1–10
2 Юнус балиқнинг қорнида бўлганда, Худоси Яҳовага ибодат қилиб+,
2 шундай деди:
«Қайғу чекканимда Яҳова Сенга илтижо қилдим ва Сен менга жавоб бердинг+.
Мозор* қаъридан ялиниб ёрдам сўрадим+.
Сен овозимни эшитдинг.
3 Мени денгиз қаърига, уммон бағрига улоқтирганингда,Сувлар оқими мени ютиб юборди+.
Кучли тўлқинларинг устимга ёпирилиб келди+.
4 Шунда: “Мен кўз олдингдан ҳайдалдим.
Муқаддас маъбадингни* энди қайта кўра оламанми?” — дедим.
5 Сувлар мени қуршаб олгани боис, жоним* узилишига сал қолди+.Чуқур сувлар мени қамраб олди.
Денгиз ўтлари бошимга ўралиб қолди.
6 Денгиз* тубига ғарқ бўлдим.
Ер дарвозалари қулфланиб, мен абадий қамалиб қолдим.
Лекин Сен, эй Аллоҳим Яҳова, мени чуқурликдан тирик олиб чиқдинг+.
7 Умр чироғим* ўчай деганда, Яҳова, Сени ёдга олдим+.
Ибодатим Сенга, муқаддас маъбадингга қадар етиб борди+.
8 Бефойда бутларга сиғинадиганлар меҳр-садоқат манбаини рад этишди*.
9 Мен эса, Сенга шукроналар айтиб, қурбонлик келтираман.
Ичган қасамимни бажараман+.
Эй Яҳова, нажот фақат Сендан келади!»+
10 Сўнг, Яҳованинг буйруғи билан балиқ Юнусни қуруқликка чиқариб юборди*.
Изоҳлар
^ Ёки «ҳаётим».
^ Сўзма-сўз «Тоғлар».
^ Ёки «жоним».
^ Бошқа вариант «садоқатли бўлишдан воз кечишди».
^ Сўзма-сўз «қусиб ташлади».