Юнус 3:1–10
3 Сўнг Яҳова иккинчи марта Юнусга+:
2 «Ўрнингдан тур-да, буюк Ниневия+ шаҳрига бориб, сенга айтган хабаримни эълон қил»,— деб буюрди.
3 Юнус ўрнидан турди ва Яҳованинг+ айтганига қулоқ солиб, Ниневияга+ йўл олди. Бу шаҳар жуда катта* бўлиб, уни айланиб чиқишга уч кун кетарди.
4 Ниҳоят, Юнус шаҳарга кириб: «40 кундан кейин Ниневия вайрон қилинади»,— дея кун бўйи жар солиб юрди.
5 Ниневия аҳолиси Худога ишонди+. Улар рўза эълон қилиб, кичигидан тортиб каттасигача жулга ўранди.
6 Хабар Ниневия шоҳига етиб борганда, у тахтидан тушиб, шоҳона либосларини ечди-да, жулга ўраниб, кулга ўтирди.
7 Бундан ташқари, у бутун Ниневия бўйлаб қуйидагиларни эълон қилишни буюрди:
«Шоҳ ва унинг амалдорларининг фармонини эшитинглар: одамлар ҳам, ҳайвонлар ҳам, қорамолу қўй-эчкилар ҳам ҳеч нарса емасин. Овқат ҳам емасин, сув ҳам ичмасин.
8 Одамлар ўзини ва ҳайвонларни жулга ўрасин. Улар Аллоҳга ялиниб-ёлворсин, ёмон йўлдан қайтиб, зўравонлик қилишдан воз кечсин.
9 Ким билсин, балки ҳақ Тангри ниятидан қайтиб*, оташин ғазабидан тушар. Эҳтимол, шунда ҳалок бўлмасмиз».
10 Ҳақ Тангри уларнинг ҳаракатини, ёмон йўлдан қайтганини кўриб+, бошларига фалокат ёғдириш ниятидан қайтди+.