Қонунлар 14:1–29

  • Аза тутганда ўринсиз одатлар (1, 2)

  • Ҳалол ва ҳаром ҳайвонлар (3–21)

  • Яҳова учун ушр (22–29)

14  Сизлар Аллоҳингиз Яҳованинг ўғилларисиз. Ўлган киши учун баданингизни кесманглар+, қошларингизни* қирманглар+.  Сизлар Худойингиз Яҳованинг муқаддас халқисиз+. Яҳова ер юзидаги барча халқлар ичидан сизларни Ўз халқи сифатида танлаб, ўзгача* мулки қилиб олган+.  Жирканч ҳеч бир нарсани еманглар+.  Қуйидаги ҳайвонларни есангиз бўлади+: буқа, қўй, эчки,  буғу, ғизол, элик, ёввойи эчки, кийик, ёввойи қўй, тоғ қўйи.  Айри туёқли, туёғи иккига бўлинган ҳамда кавш қайтарадиган ҳар қандай ҳайвонни ейишингиз мумкин.  Бироқ, кавш қайтарадиган ёки айри туёқли ҳайвонлардан қуйидагиларини еманглар: туя, қуён, қоя дамани*. Улар кавш қайтаргани билан, айри туёқ эмас. Бу ҳайвонлар сизлар учун ҳаромдир+.  Чўчқани ҳам еманглар, у айри туёқ бўлгани билан кавш қайтармайди. У сизлар учун ҳаромдир. Бу ҳайвонларнинг гўштини еманглар, ўлигига тегманглар.  Сувда яшовчилардан сузгичлари ва тангачалари бўлган ҳар қандай жониворни есангиз бўлади+. 10  Лекин сузгичлари ва тангачалари бўлмаган ҳар қандай жониворни еманглар. Улар сизлар учун ҳаромдир. 11  Ҳар қандай пок қушни ейишингиз мумкин. 12  Бироқ қуйидаги қушларни еманглар: бургут, сувқийғир, қора тасқара+, 13  қизил калхат, қора калхат ва калхатнинг ҳар қандай тури, 14  қарғанинг ҳар қандай тури, 15  туяқуш, бойўғли, балиқчи ҳамда лочиннинг ҳар қандай тури, 16  укки, қулоқли укки, оққуш, 17  бирқозон, тасқара, қоравой, 18  лайлак, қарқаранинг ҳар қандай тури, сассиқпопишак ва кўршапалак. 19  Шунингдек, ҳар қандай қанотли ғуж-ғуж* ҳашаротлар сизлар учун ҳаромдир. Уларни еманглар. 20  Пок бўлган ҳар қандай қанотли жониворларни ейишингиз мумкин. 21  Ўлган ҳайвоннинг гўштини еманглар+. Уни шаҳарларингизда яшайдиган мусофирга беринглар ёки сотиб юборинглар. Мусофир уни еса бўлади. Сизлар Худойингиз Яҳованинг муқаддас халқисизлар. Улоқни онасининг сутида қайнатманглар+. 22  Ҳар йили далангиз ўстирган ҳосилнинг ўндан бир қисмини* албатта беринглар+. 23  Донингиз, янги шаробингиз ва мойингизнинг ўндан бир қисмини, қорамол ва қўй-эчкиларингизнинг биринчи боласини Тангрингиз Яҳова Ўз исмини улуғлаш учун танлаган жойда енглар+. Шу тариқа, Аллоҳингиз Яҳовадан доимо қўрқишни ўрганасизлар+. 24  Борди-ю, Худойингиз Яҳова Ўз исмини улуғлаш учун танлаган жой+ сиздан анча узоқда бўлса ва у ерга бориш учун анча вақт керак бўлса, Тангрингиз Яҳова сизларга барака бергани учун ҳадяларингиз кўп бўлганидан уларни ўша ерга олиб бора олмасангиз, 25  ҳадяларингизни сотинг-да, пулини қўлингизга олиб, Тангрингиз Яҳова танлаган жойга боринг. 26  Бу пулга истаган нарсани: қорамол, қўй-эчкилар, шароб ва бошқа ичкиликларни, ўзингизга ёққан ҳар қандай нарсани сотиб олиб, уларни ўша ерда, Аллоҳингиз Яҳованинг ҳузурида ўзингиз ва хонадон аҳлингиз еб, қувонинглар+. 27  Шаҳарларингизда яшайдиган левига беэътибор бўлманглар+, чунки унга сизлар билан бир қаторда улуш ҳам, мерос ҳам берилмаган+. 28  Ҳар учинчи йилнинг охирида, ўша йилнинг ҳосилидан ўндан бир қисмини олиб келиб, шаҳарларингизда сақлаб қўйинглар+. 29  Сизлар билан бир қаторда улуш ҳам, мерос ҳам берилмаган леви, шунингдек мусофир, етим ва шаҳарларингизда яшайдиган бева тўйгунича есин+. Шунда Худойингиз Яҳова барча ишларингизга барака беради+.

Изоҳлар

Ёки «пешонангизни».
Ёки «қимматбаҳо».
Қояларда яшовчи қуёнсимон ҳайвон.
Бу ибронийча сўз остида ҳавода, денгизда ва қуруқликда учрайдиган гала-гала кичик мавжудотлар тушунилиши мумкин.
Ёки «ушр».