Ҳизқиё 17:1–24

  • Иккита бургут ва ток ҳақида жумбоқли масал (1–21)

  • Новда улкан кедрга айланади (22–24)

17  Яҳова менга яна сўзини аён қилди: 2  «Эй инсон ўғли, Исроил хонадонига жумбоқли бир масал айтиб бер+. 3  Уларга шундай дегин: “Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Улкан қанотли, патлари узун ва қуюқ, катта чипор бургут+ Ливанга*+ учиб келди ва кедр дарахтининг учини узиб олди+. 4  У дарахт учидаги новдани юлиб, савдогарлар* юртига олиб борди ва савдогарлар шаҳрига экиб қўйди+. 5  Сўнг у юртдан уруғ олиб+, унумдор далага экди. Уни сувлар бўйидаги мажнунтол сингари экди. 6  Шу йўсин у униб, паст ва ёйилган токка айланди+. Новдалари пастга, илдизлари эса ерга қараб ўсди. У бутоқлар отиб, новдалар чиқариб, токка айланди+. 7  Кейин улкан қанотли, патлари узун+ бошқа катта бургут учиб келди+. Ток эса илдизларини ўзи экилган эгатдан жон-жаҳди билан бургут томон чўзди ва бургут уни суғориши учун новдаларини у томон ёйди+. 8  Бутоқ отиб, ҳосил бериши ва улкан токка айланиши учун, у шундоқ ҳам сувлар бўйидаги унумдор далага экилган эди”+. 9  Уларга айт: “Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Энди у гуркираб ўсармикан?! Уни илдизлари билан қўпориб+, мевасини чиритиб, новдаларини қуритиб юборишмасмикан?!+ У шунчалик қуриб кетадики, уни илдизлари билан суғуриб олиш учун кучли қўллар ҳам, кўплаб одамлар ҳам керак бўлмайди. 10  Уни бошқа жойга ўтқазишса ҳам, у гуркираб ўсармикан?! Шарқдан эсган гармсел туфайли у бутунлай қуриб қолмасмикан?! У ўзи унган эгатда қуриб кетади”». 11  Яҳова менга яна сўзини аён қилди: 12  «Исёнкор хонадонга шундай деб айт: “Буларнинг маъносини тушунмадингизми? Мана, Бобил шоҳи Қуддусга келиб унинг шоҳи ва бекларини ўзи билан Бобилга олиб кетди+. 13  Бунинг устига, у шоҳ наслидан бирини танлаб+, у билан сулҳ тузди ва унга қасам ичирди+. Сўнг юртнинг обрўли кишиларини олиб кетди+. 14  У буни шоҳлик заифлашиб, бош кўтара олмаслиги учун қилди. Токи у билан тузилган сулҳга амал қилибгина шоҳлик мавжуд бўлсин+. 15  Аммо Яҳудо шоҳи отлар+ ва катта лашкар+ сўрагани Мисрга элчилар юбориб, Бобил шоҳига қарши исён кўтарди+. У муваффақиятга эришадими? Бу ишларга қўл урган одам жазодан қутулиб қоладими? У сулҳни бузиб омон қола оладими?”+ 16  Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Ҳаётим билан қасам ичиб айтаманки, у Бобилда, уни* шоҳ этиб тайинлаган подшоҳ* яшайдиган шаҳарда ўлади. Чунки у подшоҳга ичган қасамини менсимай, у билан тузилган сулҳни бузди+. 17  Уруш пайтида кўплаб одамларни ўлдириш учун қиялатиб тупроқ уйилганда ва қамал девори барпо этилганда, фиръавннинг улкан лашкарию сон-саноқсиз қўшини ёрдам бера олмайди+. 18  У қасамни менсимай, сулҳни бузди. Ваъда бериб туриб буларнинг барини қилди. Энди у омон қолмайди”. 19  Олий Ҳукмдор Яҳова мана шундай демоқда: “Ҳаётим билан қасам ичиб айтаманки, қасамимни менсимай аҳдимни бузгани учун уни жазолайман+. 20  Мен унинг устига тўр ташлайман ва у тўримга тушади+. Мен уни Бобилга олиб бораман. Менга бевафолик қилгани учун ўша ерда у билан даъволашаман+. 21  Унинг барча қочоқ аскарлари қиличдан ўлади, қолганлари эса ҳар томонга* тумтарақай бўлади+. Шунда буни Мен Ўзим — Яҳова айтганимни билиб оласизлар”+. 22  Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Баланд кедр дарахтининг учидаги новдани узиб олиб+, уни экаман. Унинг учидаги шохларидан янги чиққан новдани синдириб оламан+ ва уни баланд, улкан тоғнинг тепасига экиб қўяман+. 23  Уни Исроилнинг баланд тоғига ўтқазаман. Шохлари ўсиб, мева беради ва у улкан кедрга айланади. Унинг остида турли қушлар қўним топиб, баргларининг соясида яшайди. 24  Шунда баланд дарахтларни пасайтирадиган ва паст дарахтларни юксалтирадиган Мен — Яҳова эканимни даладаги барча дарахтлар билиб олади+. Мен ям-яшил дарахтни қуритиб, қовжираган дарахтни гуллатаман+. Мен Ўзим — Яҳова буни айтдим ва қилдим”».

Изоҳлар

Ёки «Лубнонга».
Сўзма-сўз «Канъон».
Яъни Зидқиёни.
Яъни Навуходоносор (Навухадназар).
Сўзма-сўз «ҳар бир шамолга», яъни шамол эсадиган ҳар томонга.